Янгиликлар

Президент пропискага оид қонун имзолади

893

Шавкат Мирзиёев "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Қонунга кўра, қуйидаги асосий ўзгаришлар тасдиқланди:

- «прописка» тушунчаси бекор бўлиб, ўрнига «рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;

- эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланди;

- иш жойидан доимий рўйхатга олинганлар ишдан кетгандан кейин ҳам пропискасини йўқотмайдиган бўлди;

- Тошкентда жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.

Тадбиркорлар ва аҳолига жуда катта имтиёзлар берилмоқда

Барча давлат мулки ягона реестрга киритилади

Изоҳ: пропискасиз фуқаролар иккиламчи бозордан уй сотиб олиш ҳуқуқи 1 апрелдан кучга кирган.

Хушнудбек Худойбердиев, ҳуқуқшунос

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамзан Қодиров коронавирусга чалинганидан кейин илк марта омма олдида кўриниш берди

1084 10:00 27.05.2020

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди

828 10:25 26.05.2020

Ливан ҳукумати: “Президент ўлгани йўқ”

284 08:46 26.05.2020

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

331 21:12 23.05.2020

Мирзиёев Покистон халқига ҳамдардлик билдирди

370 12:54 23.05.2020

Германия президенти: “Мусулмонларни асраш ҳаммамизнинг вазифамиз”

971 11:00 23.05.2020
« Орқага