Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Садир Жапаров Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши раҳбарини қабул қилди

200

Учрашувда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Давлат раҳбари Наиф Фалаҳ Муборак ал-Ҳажраф мамлакатига ташрифи Қирғизистон билан Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ўртасидаги ҳамкорликка яхши пойдевор қўйишига ва катта суръат бағишлашига умид билдирди.

Президент Қирғизистон ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари халқларини тарихий ва маънавий дўстлик ришталари боғлаб туришини, шунинг учун Форс кўрфазидаги араб давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

У Қирғизистоннинг Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Наиф Фалоҳ Муборак ал-Ҳажраф самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарларининг саломини етказди.

Унинг таъкидлашича, ташрифидан мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ва Форс кўрфази араб мамлакатлари бўйича ҳамкорлик кенгаши ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдир.

Наиф Фалаҳ Муборак ал-Ҳажраф имзоланган ўзаро англашув меморандуми ҳақида гапирар экан, ушбу ҳужжат Қирғизистон ва Кенгаш ўртасидаги барча соҳалар ва кун тартибидаги масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун туртки бўлишини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

69 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

62 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

131 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

82 11:40 18.08.2022

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

115 11:10 18.08.2022

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бошланди

77 10:46 18.08.2022
« Орқага