Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент Садир Жапаров КХШТ саммитида қирғиз-тожик муносабатлари кескинлигига тўхталди

1825

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 16 сентябр куни Коллектив хавфсизлик кенгашининг (КХШТ) Душанбедаги сессиясида қирғиз-тожик давлат чегараси масаласини кўтарди.

Унинг таъкидлашича, қирғиз-тожик давлат чегараси чизиғида давом этаётган кескинлик қирғиз томонини Ташкилотга аъзо барча давлатларнинг алоҳида эътиборига қаратишга мажбур қилади.

«Қирғизистон Республикаси тинчликсевар, очиқ ва демократик давлат бўлиб, мустақилликнинг дастлабки кунларидан қўшни давлатлари ва умуман олганда дунёнинг барча давлатларига нисбатан, изчил, дўстона, яхши қўшничилик ва мувозанатли сиёсат олиб борди ва олиб бормоқда. Қирғизистоннинг давлатлар ўртасидаги мунозарали масалаларни фақат тинч йўллар ва сиёсий-дипломатик усуллар билан музокара столида ҳал қилиш зарурлиги ҳақидаги позицияси ўзгармаган», дея таъкидлаган Садир Жапаров.

Президент минтақадаги вазиятни инобатга олган ҳолда, КХШТга аъзо давлатнинг ташкилотга аъзо бўлган бошқа давлатга қуролли тажовуз қилинган тақдирда Ташкилот ичида тезкор жавоб бериш ва қарор қабул қилиш механизмларини ишлаб чиқиш каби бир қатор таклифларни билдирди.

Президент Содир Жапаров, шунингдек, КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг эътиборини қирғиз томони ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун Ташкилотдаги шериклари билан ўзаро манфаатдор барча масалалар бўйича стратегик мулоқотни давом эттириш ниятида эканига қаратди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Кластер иши": масала Президент администрациясида кўриб чиқилмоқда

2766 17:17 24.09.2022

«Энди Транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди» — Шавкат Мирзиёев

696 17:39 19.09.2022

Қирғизистон Президенти Хавфсизлик Кенгашини чақирди

620 14:05 17.09.2022

Қайта сайланиш ҳуқуқисиз етти йиллик президентлик муддати: Қозоғистон парламенти тузатишларни қабул қилди

236 15:00 16.09.2022

Шавкат Мирзиёев Қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан таъзия билдирди

272 11:26 09.09.2022

Комил Алламжонов ота-оналар ва ўқитувчиларга мурожаат йўллади

1146 13:11 06.09.2022
« Орқага