Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент ташаббуси билан қурилган масжид ёпиб қўйилдими? Адлия бошқармаси муносабат билдирди

3291

Шу кунларжа ижтимоий тармоқлар орқали Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қурилган масжиднинг ёпиб қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Унга кўра, Қарши тумани, Қовчин қишлоғида жойлашган «Абу Муин Насафий» зиёратгоҳи ходимлари ва маҳаллий аҳолининг видеомурожаати эълон қилиниб, мазкур масжиднинг ёпиб қўйилгани иддао қилинган.

Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг хабар беришича, мурожаат юзасидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойига чиққан ҳолда мурожаатда кўрсатилган ҳолат ўрганилган.

«Натижада мурожаат қилишга сабаб бўлган муаммолар ўз ечимини топиб, маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу масжидда ўз ибодатларини адо этишлари учун имконият яратилди», – дейилади бошқарма хабарида.

Ушбу маълумотларга янада аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси билан боғландик. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Нилуфар Саттарова ҳақиқатан ушбу хабарлар асосга эга эмаслигини таъкидлаган. Хусусан бошқарма томонидан жойига бориб ўрганиш жараёнида олинган видеороликда ҳам “Имомайн”  жоме масжидининг икки кунга вақтинча фаолият юритмагани сабабли намозхонлар ушбу масжид яқинидаги кичикроқ бошқа бир масжидда ибодатларини адо этишгани маълум бўлган. Шу сабаб айримлар ҳолатга тўғри баҳо бермасдан, масжид фаолияти бутунлай тўхтатилгани ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатган.

Маълумот учун: Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Абу Муин Насафий мақбарасини обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, буюк олим асарларини таржима қилиб, халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берган эди. натижада 2017 йил июлъ ойлари ушбу меъморий иншоатнинг барпо этилиши  ва қурилиш даврлари  бир қадар ойдинлаштирилди. Мазкур жараёнда бир неча  вазифалар бажарилди. Мажмуада кўплаб янги маданий мерос объектлари қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан катта масжид, кутубхона, музей, маъмурий бино, таҳоратхона, чойхона қушхуна билан бирга, 3 та ёзги дам олиш айвони 1 та ҳовуз шулар жумласидандир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

273 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

578 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

426 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

899 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1019 18:30 24.01.2022
« Орқага