Янгиликлар

Президент: «Ўзбекистонда бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллимдир»

1037

“Ўзбекистон шароитида бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллимдир”, деб айтган Президент Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг обрўсини оширишга бағишланган видеоселекторда.

“Мен мутлақо олий таълимдан норозиман... Ректорларда талаб йўқ, савия йўқ. Энг катта порахўрлик қаерда? Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида...

Тизимда тартиб йўқ, интизом йўқ...”

***

“Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу – аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди”.

***

“Ҳокимлар, эшитиб қўйинглар, ҳар бир топаётган пулларингнинг 30 фоизи мактабгача таълимга сарфланиши керак!”

***

“Коллежнинг мармари кимга керак? Коллежларга 12 йилда четдан 570 млн. доллар жиҳоз келтирилган. Агар шу 570 млн.долларни мактаб ва олийгоҳларга берганимизда нима бўларди?.. Қани ўша пул? Биз сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларга маҳлиё бўлиб ҳамма нарсани бой бердик”.

***

“Мактаб директорларининг 70 фоизи эркак киши бўлади”.

***

“Ўтган 3 йилда 157 та умумтаълим мактаблари янгидан барпо этилди. Ўқувчилар сони 5 822 000 нафарни, ўқитувчилар 443 000 нафарни ташкил этмоқда (шундан 70 фоизи аёллар). Сўнгги йилларда 13 000 нафар эркак ўқитувчилар мактабга қайтишди”.

***

“Мактаб директори билан муаллимлар ота-онамиздек қадрли эди”.

***

“Мактабларда Вазир сабоғи, тадбиркор ва банкерлар соати ўтилишини ташкил этиш лозим. Вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беради”.

***

“Ҳокимлар, шуни яхши билиб олинг, 5 ташаббус кирмаган мактаб ривожланмайди”.

***

“Депутатлар ўзига электорат топаман, деса мактабларга бориши керак. Ўқувчилар ота-онасига бориб айтади. Улар эса бошқаларга...”

***

“Ҳар бир мактабга Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган пурмаъно сўзларини ёзиб қўйиш керак”.

***

“Биз эргашувчи эмас, эргаштирувчи мамлакат бўлишимиз керак. Акс ҳолда, тараққиёт йўлимиздан адашиб, таназзулга ботамиз. Бу борада шошилинч чора кўрмасак, эртага кеч бўлади... Халқ таълими вазирлигининг биронта ходими қурилиш билан шуғулланмаслиги керак. Биз уларга қуриб беришимиз керак. Халқ таълими ходимлари у ерга маърифат олиб кириш билан шуғулланади...

2020 йилдан бошлаб улар инфратузилма билан шуғулланмайди. Халқ таълими вазирлигини қурилиш билан шуғулланиши бу - хиёнат. Улардан энди талаб қилинадигани сифат, сифат, маънавият ва билим...”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

2020 йил 1 мартдан бошлаб қурилиш ишлари аввало ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилинади

132 17:19 13.12.2019

Энди фуқаролардан қуйидаги 28 та маълумотлар талаб қилинмайди

386 19:00 11.12.2019

Президент 92 нафар маҳбусни афв этди. Улар орасида диндорлар ҳам бор

1224 01:16 07.12.2019

Германия президенти масжидга келди ва мусулмонларга раҳмат айтди

1261 10:27 04.12.2019

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иккинчи Маслаҳат учрашувига йиғилдилар

235 16:44 29.11.2019

Президент селектори: Ш.Ғаниев, Ж.Артикходжаев ва «kun.uz» масаласи ёпилди(ми?)

3114 18:00 23.11.2019
« Орқага