Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент янги олий таълим вазири ҳақида фикрини билдирди

2202

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада оширишга қаратилган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтган.

Унда Президент яқинда тайинланган олий таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга кўп вазифалар берганлигини таъкидлаб: «Агар унга қандайдир ректор ёқмаса, у ректор кетади. Мен унга катта вазифалар юкладим. У ухламай ишлайди», — деган. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ректорлар дарс бермаслигини танқид қилиб, дарс бермаган тақдирда тарбия ва маданият масалалари билан шуғулланиш лозимлигини таъкидлаган.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев яқинда тайинланган олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов кўплаб вазифалар юклатилганини айтиб ўтган. 

«Тошқулов қишлоқдан, у қишлоқ „ҳидини“ билади, муаммоларни билади. Кўпчилик айтяпти: „Кўрамиз, қанча чидай оларкан“ деб. Кўрамиз. Мен биламан буни ким айтганини», — деган Шавкат Мирзиёев.

Президент Абдуқодир Тошқулов баъзи ректорларга ёқмаслиги мумкинлигини ҳам таъкидлаган. «Ректорларнинг кўпи ташаббус кўрсатмайди, 15:00 дан кейин проректорларга топшириқ бериб, уйига кетади, талабаларнинг квартирадаги шароитлари билан қизиқмайди», — деган у.

Давлат раҳбари олдинги олий таълим вазири Иномжон Мажидов ҳақида ҳам фикр билдириб «аравани торта олмаган"лигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага