Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президентга диний ўқув юртлари хусусида ариза ёзилди

8117

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Давлатботир қишлоғида яшовчи таниқли адвокат Абдувоҳид Якубов ва бошқа бир неча фуқаролар номидан Ўзбекистон Президенти номига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасига ариза билан мурожаат қилинган.

Аризада қайд этилишича, «Республикамизда аҳолининг ярмидан кўпини ташкил қилган аёл-қизлар учун исломий ўқув юртлари етишмайди. Ўзбекистон БМТ нинг «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакти»ни 1996 йилда ратификация қилган ва унинг 18-моддасида ҳар бир фуқарога ўз диний эътикодларига риоя қилиш, уни дрганиш, диний таълим олиш хуқуқини таъминлашни ҳар бир иштирокчи давлат ўз зиммасига олган. 

Афсуски, диний таълим олишни истаган қиз-аёллар учун Ўзбекистон буйича фақат Тошкент ва Бухорода икки мадраса мавжуд холос. Бу 2 мадрасага ҳар йили атиги 20 нафардан жами 40 нафар қиз-аёллар ўқишга қабул қилинади. Ҳар йили қўшимча 10 та ўрин берилиб, қабул қилинганлар сони 30 тага етарди, лекин 2019 йилдан бошлаб уни ҳам кўп кўришди ва фақат 3 та қўшимча ўрин берилди, холос. Ислом олий ўқув юртларига эса мадрасани битирмаган қизлар қабул килинмайди. Зотан, маъҳадга ҳам ҳар йили 5-6 та қиз қабул қилинади. Конкурс ўта юқорилиги, лекин қабул сони ўта кам экани сабаб жуда кўплаб қиз-аёллар ўқишга ҳужжат топширишдан ҳам умидларини узишган. Шундай бўлса ҳам 2019 йил ёз ойларида биргина Тошкентдаги «Хадичаи Кубро» мадрасасининг ўзига 730 нафардан ортиқ қиз-аёллар ҳужжат топширишди. Улардан фақат 23 нафари ўқишга қабул қилинди, 700 нафардан ортиқ қиз-аёллар эса билими етарли бўлмагани учун эмас, балки қабул ўрни сунъий равишда чеклаб қўйилгани учун ўқишга кира олишмади. Эркаклар мадрасаларида ҳам аҳвол шу: уларнинг сони  5-6 та холос ва қабул ўринлари сони жуда кам ~ 20 та. Ўқишни хоҳловчи йигитлар сони эса қабул сонига нисбатан бир неча ўн баравар куп. Жуда кўплари ўқишга киришни кутиб бир неча йиллар қимматли вақтини йўқотмоқда. Натижада кўпчилик интернет орқали диний билимларни ўрганишга мажбур бўлмоқда, айримлари адашган ва радикал диний оқимлар таъсирига тушиб қолмокда. Бунга эса юртимизда диний таълим олиш имкониятларининг ўта чеклангани сабаб бўлмоқда», дейилади аризада.  

Шунингдек, ариза берувчилар диний соҳада мутахассисларнинг етишмаслиги,  фарзандларнинг динини рухсатли жойда ўрганишидан манфаатдорликларини айтган. 

Қиз-аёллар ислом мадрасаларидаги тўловлар ҳақида аризада ёзилишича: «барча мадрасаларда таълим шартнома тўлови асосида амалга оширилмоқда. Яъни умуман давлат гранти мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, қиз-аёллар бундан кейин ҳам шартнома асосида ўқишга рози. Уларни иш ўрни билан таъминлаш тўғрисида ташвиш чекишга ҳам ҳожат йўқ, чунки контракт тўлови қилган талаба давлатдан иш топиб беришни талаб қилиш учун ўқимайди», дейилади.

Афғонистон президенти “Толибон”га ҳужум қилишга буйруқ берди

Президент пропискага оид қонун имзолади

«Фарғона водийсида 11 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Биронта қизлар мадрасаси йўқ. Наманган ва Андижон шаҳрида 1 тадан эркаклар мадрасаси бор, холос. Шу сабабли Фарғона вилоятининг Фарғона, Марғилон ёки Қўқон шаҳарларидан бирида қиз-аёллар учун ҳеч бўлмаса бир дона диний ўқув юрти очилишини талаб қиламиз. Бу ўқув юртини қуриш, унга қадар бино ижараси, иш ҳақлари ва бошқа тўловларини ҳомийлик йўли билан пул тўплаб қоплашга тайёр эканимизни билдирамиз. 

Ва умуман, 2020 йилдан бошлаб нафақат қизлар, балки эркаклар учун диний ўқув юртлари бўлмиш мадрасалар сонини ҳамда уларга қабул сонини  жиддий миқдорда кўпайтиришингизни сўраймиз», дейилади аризада.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливия бош вазири истеъфо ҳақидаги фикрини ўзгартирди

194 10:15 31.10.2020

Ливан: Саад Ҳарири яна бош вазир бўлди

246 09:44 23.10.2020

Озарбайжон армияси томонидан 100 дан ортиқ аҳоли пунктлари озод этилган 

844 20:30 20.10.2020

Қирғизистоннинг вақтинчалик президенти оқланди

860 16:32 20.10.2020

Алия Иззатбеговичдан мулоҳазага ундовчи фикрлар

1328 19:00 19.10.2020

Қирғизистон президенти истеъфо бермай туришга қарор қилди

783 08:15 15.10.2020
« Орқага