Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Примаковнинг Қорабоғ ҳақидаги сўзлари тўғри чиқди

9082

Россиянинг собиқ бош вазири Евгений Примаков Арманистонни, агар Ереван Тоғли Қорабоғнинг бир қисмидан воз кечмаса, Озарбайжон "ҳамма нарсани ундан тортиб олиши" ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Телеграмдаги "Майор и генерал" канали хабар берган.

Канал маълумотларига кўра, "Қорабоғдаги арманларнинг катта ғалабалари" пайтида Примаков Арманистоннинг собиқ президенти Левон Тер-Петросянга ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечишни маслаҳат берган.

"Биз Европа ва АҚШ билан келишиб олдик. Биз сизга ишғол қилинган вилоятларни Озарбайжонга қайтариб беришни таклиф қиламиз, бунинг эвазига Озарбайжон Қорабоғнинг "арман" қисмини тан олади", деб иқтибос келтирган Примаковнинг канали.

Арманистон президенти ҳарбийлар билан маслаҳатлашиб, Россиянинг таклифидан бош тортган ва ҳукумат "ҳолатни тушунмаслигини айтган". Шундан сўнг Примаков Ереванни огоҳлантирган эди.

“Озарбайжон қандай ишлашни ва кутишни билади. Уларда ресурслар мавжуд. Улар куч топиб, сиздан ҳамма нарсани тортиб олиши учун 10, 20, 30 йил керак бўлади", деган эди собиқ бош вазир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қорабоғ урушида қозонилган ғалаба Озарбайжоннинг қудратини намоён этди

1340 12:05 20.05.2021

Ўтмиш сабоқларидан хулоса чиқара олмаётган арманлар

1885 23:35 27.04.2021

Қорабоғда арманлар қўшини кўпаймоқда – Алиев қарши чоралар кўрмоқчи

1961 13:16 21.03.2021

Италия парламенти Арманистондан Тоғли Қорабоққа оид хариталарни талаб қилди 

1413 22:30 03.03.2021

“Искандер”лар Қорабоғда ишлатилганмиди? – Алиев жавоб берди

2264 19:15 26.02.2021

Озарбайжон Қорабоғни қайта тиклашга киришяпти

633 08:54 10.02.2021
« Орқага