Янгиликлар

Профессор Саид Туниснинг янги президенти бўлди

379

Тунисда ўтказилган президент сайловида мустақил номзод – конституцион ҳуқуқ профессори Қаис Саид ютиб чиқди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

У 72,53 фоиз сайловчининг овозини олишга муваффақ бўлган. Саиднинг рақиби – медиамагнат Набил Қаруий 27,47 фоиз овоз олди.

Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловда овоз берувчиларнинг иштироки 57,8 фоизга тенг бўлди. Ғолибнинг номи ҳозирданоқ эълон қилинган бўлса-да, расмий натижаларни 16 октябргача ошкор этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Туниснинг аввалги президенти Бажи Ғайд жорий йилнинг июлида 92 ёшида оламдан ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туниснинг янги президенти қасамёд қабул қилди

344 12:00 24.10.2019

Тунис: ҳам инқироз, ҳам сайлов

262 16:30 07.10.2019

Туниснинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти вафот этди

526 14:35 20.09.2019

Тунисдаги президентлик сайловлари сенсацион тарзда якунланди

1158 16:40 19.09.2019

Тунисда президентликка асосий номзодлардан бири ҳибсга олинди

310 16:05 24.08.2019
« Орқага