Янгиликлар

Прокси уруш: Туркия ва Россия Ливияда тўқнашадими?

1196

БМТ экспертлари Россия Ливияга юборган саккизта ҳарбий самолёт бўйича текширув бошлагани айтилмоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси исмини ошкор этмаган дипломатларга таянган ҳолда хабар бермоқда. 

Россия самолётлари Ливиянинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Миллий муроса ҳукуматига қарши жанг олиб бораётган генерал Халифа Ҳафтарга етказилган. Бу эса Россия ва Туркиянинг Ливияда тўқнашиши мумкинлигини англатади, чунки Анқара Миллий муроса ҳукуматини қўллаб-қувватлаяпти. 

Газетага интервью берган дипломатларнинг айтишича, Ливияга Россиядан ҳарбий самолётларнинг жўнатилиши мазкур мамлакатнинг “суриялашуви”ни ва вазият прокси урушга айланаётганини англатади. 

Халифа Ҳафтарга ёрдам бераётган давлат фақатгина Россия эмас: Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан март ойида 11 минг тонна авиаёқилғи жўнатилганини ҳам БМТ экспертлари текширмоқда.  

Ливия бўйича мутахассис Вольфрам Лачернинг фикрига кўра, Россиянинг ҳарбий самолёт жўнатишидан мақсад Туркиянинг Ҳафтар кучларини Ливиядан чиқариб юборишининг олдини олишдир.  

“Биринчи бўлиб, Туркия фойдаланишига йўл қўймаслик учун Ватийя ҳарбий базасини бомбардимон қилишади, – деди у. – Триполи ва Мисратадаги турк ҳаво мудофаа тизимларига ҳам зарба беришади. Вазият Туркия ва Россия орасида ҳаводаги устунликни қўлдан бермаслик учун бир мусобақага айланади”. 

Аввалроқ Ливия ички ишлар вазири Фатҳи Башак Россия генерал Халифа Ҳафтарга камида олтита “Миг-29” ва иккита “Су-24” самолётларини етказиб берганини маълум қилган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия: “Қаерда Қуръон ўқишни Грециядан сўраб ўтирмаймиз”

1272 18:37 03.06.2020

Ҳайвонларга султоннинг исми қўйилган сериални кўряпсизми?

3978 11:30 30.05.2020

Тарихда бугун: Истанбул фатҳ этилди

1620 00:00 30.05.2020

Туркияда масжидлар очилди (фотожамланма)

583 16:54 29.05.2020

Турк консулининг қотилини авф этиш тўғрисидаги қарор рад этилди

590 16:00 29.05.2020

Туркиядан Ўзбекистонга самолётлар қачон уча бошлайди?

1074 11:01 29.05.2020
« Орқага