Янгиликлар

Прокуратура 1300 нафардан зиёд мансабдорни жавобгарликка тортди

381

Бухорода 1300 нафардан зиёд мансабдор шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилиб, уч мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бухоро вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятда 1500 дан ортиқ ўрганиш натижасида тўрт мингга яқин прокурор назорат ҳужжатлари қўлланилиб, уч мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Маълумотга кўра, Бухоро вилоят прокуратурасига келтирилган протестлар натижасида мингдан ортиқ қонунга зид ҳужжат бекор қилинган ва уларнинг мувофиқлаштирилиши таъминланган. Ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган қилган 1300 нафардан зиёд мансабдор шахс маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган. 1642 нафари моддий жавобгар бўлган. 1100 нафари эса қонун бузилишини содир этмаслиги ҳақида расман огоҳлантирилган.

Қайд этилишича, 710 марта ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган 2982 та мурожаатдан 1107 таси қаноатлантирилган. Бундан ташқари, суриштирув ва тергов органлари томонидан 1687 нафар шахсга нисбатан 1397 та жиноят ишининг судга оширилиши таъминланган.

Мавзуга оид:
Бош прокуратура Фарғона ҳокими Ш.Ғаниевга интизомий чора қўллаш учун ҳукуматга хат юборди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Телеграмдаги фирибгар ушланди

1424 20:20 07.02.2020

Шаҳобиддин Маржонийни танийсизми?

1243 22:00 31.01.2020

Чингиз афандига мактублар (43-қисм)

286 20:00 29.01.2020

Чингиз афандига мактублар (41-қисм)

345 20:00 27.01.2020

Когондаги вокзалда намозхона бор, таҳоратхона эса...

786 15:20 22.01.2020

Чингиз афандига мактублар (36-қисм)

321 20:00 21.01.2020
« Орқага