Янгиликлар

Прокуратура Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг бошини силаяпти

222

Бола ҳуқуқларини таъминлаш, айниқса етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, “беш ташаббус” доирасида уларнинг адабиёт, санъат, мусиқа, спорт, китобхонлик, компьютер технологиялари борасидаги қизиқишларини рўёбга чиқариш ва қизлар бандлигини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 103 нафар болаларнинг қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида Бухоро вилоят прокуратураси томонидан алоҳида манзилли Дастур ишлаб чиқилди.

Ушбу Дастур асосида Бухоро Давлат Университети профессор ўқитувчилари, малакали психологлар жалб қилинган ҳолда уларнинг фан, касб ва спорт соҳасидаги қизиқишлари бўйича сўров ўтказилиб, натижасига кўра ўғил болалардан иборат “Бухоро ёшлари” футбол, бокс, шунингдек, “Барчиной” қизлар гандбол ва волейбол жамоалари шакллантирилиб, жамоа байроқлари тасдиқланди.

Жамоалар иқтидорини рўёбга чиқариш ва болалар саломатлигини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Етти юлдуз” ва “Ёшлик” мажмуаларида спорт билан бепул фойдаланиши ташкил қилинди. Уларни қўллаб-қувватловчи “Фан клуб”лар шакллантирилди, шахмат-шашка, “Ёшлар мусиқа студияси”, болалар “Хор” жамоаси ташкил этилди.

Шунингдек, вилоят прокурори соврини учун “Энг яхши китобхон” кўрик танлови йўлга қўйилди.

Муассасада тарбияланаётган 48 нафар қизларни ҳаётнинг кейинги босқичига тайёрлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик ва пазандачилик йўналишида доимий ўқув ташкил қилинди.

Шулар қаторида, ёшларни маданият ва санъат соҳасидаги қизиқишларини рўёбга чиқариш борасида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида “Беш ташаббус-менинг ҳаётим” номли спектакль тайёрланиб, премьера шаклида 600 нафар мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларга Бухоро драма театрида намойиш этилди.

Спектакль намойиши режа-жадвал асосида 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб вилоятдаги барча таълим муассасалари болалари ва педагогик жамоасини қамраб олиши белгиланди.

Манба   @uzbprokuratura

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Столбалар ҳам қамалган замонда" урилган собиқ “ГАИ” оқланди

1484 09:00 04.02.2020

ИИБ ходими фуқарони нега калтаклади?

1881 21:40 03.02.2020

5-қаватдан тушиб кетган болани қутқарганлар тақдирланди

1129 15:40 29.01.2020

Гумондорни уриб ўлдирган ИИБ ходимлари гувоҳларнинг оғзини ёпишга уринган

2202 17:00 28.01.2020

Бош прокуратура яна Гулнора Каримова ҳақида расмий баёнот берди

1913 15:40 11.01.2020
« Орқага