Янгиликлар

Прописка қилиш осонлашди

1103

2019 йилнинг 28 декабрида Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 1049-сон қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, фуқароларни доимий ва вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини соддалаштириш юзасидан, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

фуқароларни прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ИИБлари томонидан амалга оширилади;

фуқароларни прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олишда уй-жой мулкдорлари шахсан иштирок этиши талаб қилинмайди, ҳужжатлар уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;

фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кунгача узайтирилди.

Қарор билан, Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар ДХМларга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Қарорга кўра, фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш соҳасида давлат хизматини кўрсатиш тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманларида, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республика миқёсида фақат ДХМлар орқали амалга оширилади.

Қарор билан шунингдек, Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентга Будда ибодатхонаси керакми?

2386 22:45 14.02.2020

Самарқанддан Санкт-Петербургга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

289 10:20 13.02.2020

1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин

280 17:43 11.02.2020

Сувга танга ташлашдан мантиқ борми? (Видео)

1023 20:23 10.02.2020

Ёнғин бартараф этилди

494 21:49 08.02.2020

Тошкентда ўқиган Наврўзбай Тағанули Қозоғистоннинг янги муфтийси бўлди

1221 21:00 07.02.2020
« Орқага