Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Прописка йўқ бўлиши ёлғонми? – Блогер мулоҳазалари

1487

Коронавирус фонида бошқа муаммоларимиз бироз четга чиқиб қолгандай гўё. Аммо коронавирус ўтар кетар, аммо муаммоларимиз... 

Блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида Ички ишлар вазирлигининг пропискани соддалаштиришга оид қарор лойиҳасига бўлган эътирозлари ва фикрларини эълон қилган.

Блогернинг фикрича “тизим бекор бўлмайди, аксинча айрим қоидалар янада оғирлашиши мумкин”.

Қарор лойиҳасини шарҳлар экан, Хушнудбек қарор лойиҳасидан прописка бўйича иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат берилишини ҳисобга олмаганда деярли ҳеч қандай енгилликлар берилмаслигини айтиб ўтган.

“Аксинча, олдингига қараганда айрим оғирлаштирувчи бандлар таклиф этилмоқда. Масалан:

Биринчидан, ички ишлар вазири ўринбосари ваъда қилганидек, прописка тизими бекор қилиниб, унинг ўрнига рўйхатга олиш тизимига ўтилмайдиган бўлди. Прописка тизими яна сақлаб қолинади! Қойил, баракалла! СССРдан қолган Конституцияга зид тизимдан воз кечишга кўзлари қиймаяпти мутасаддиларнинг.

Иккинчидан, лойиҳага биноан пропискаси йўқ фуқаролар умумий мулк сотиб ололмайди, яъни 2-3 киши бирлашиб уй сотиб олиш тақиқланади. Бу эса Конституциядаги мулкдор бўлиш ҳуқуқининг қўпол равишда бузилишидир!

Учинчидан, яна бир оғирлаштирувчи банд – никоҳга тааллуқли. Лойиҳага кўра, доимий прописка қилингандан сўнг 3 йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида олинган доимий пропискасини йўқотади. Илгари 1 йил ичида бекор қилинса, пропискани йўқотарди. Энди ушбу муддатни узайтиришиб, халққа янада оғирроқ шартларни киритишмоқчи.

Тўртинчидан, Тошкентда вақтинча рўйхатдан ўтмасдан юриш муддати 10 кунлигича сақлаб қолинмоқда. 1 ой ёки ундан ортиқ муддатни кутганлар чучварани хом санабди! Айрим хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистонда 30 кунгача виза олмасдан юриши мумкин, лекин Ўзбекистон фуқаролари Тошкентда 10 кундан ортиқ рўйхатдан ўтмасдан юра олмайди.

Бешинчидан, лойиҳа муҳокамаси 31 мартга қадар экан. Бундан чиқадики, Президент фармонида белгиланганидек, 1 апрелдан бошлаб иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат берилишига ишониш қийин. Бу муддатга улгура олишмаса керак.

Хуллас, фақатгина иккиламчи бозордан уй олишга рухсат бериб, қолган қоидаларни янада оғирлаштириб, халқни кўзига худди пропискани соддалаштиргандай, катта бир ислоҳот қилгандай кўрсатишмоқчи”, деб мулоҳазаларини билдирган Хушнудбек Худойбердиев.

Ёмғирдан қочиб қорга тутиламизми?..

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

501 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1051 10:40 12.10.2020

Бишкекда ўқ узилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари хавотирда

1605 08:05 10.10.2020

Ўзбекистонга чет элдан жўнатмалар келиши қоидалари ўзгаради

902 20:55 09.10.2020

Қочишга уринган қирғиз амалдорини ўзбекистонлик чегарачилар тутиб олишди

2660 14:50 09.10.2020

Талабалар учун контракт тўлови муддати белгиланди

776 09:33 09.10.2020
« Орқага