Таҳлил

Пуэрто-Рикога Исломнинг қайтиши

1411

Пуэрто-Риконинг янги тарихида Ислом қайсидир маънода 1958 йилдан бошланади, бу ҳудуддаги илк мусулмон жамоалари бу Исроилнинг эълон қилиниши натижасида оролга келган фаластинлик қочқинлардир. Бугунги кунда эса фаластинликлардан ташқари бу жойларда Покистон, Ливан, Сурия, Миср ва бошқа ўлкалардан келган мусулмон жамоалари ҳам ҳаёт кечиришмоқда.

Пуэрто-Рикога биринчи бўлиб Ислом 1493 йилда испанлар томонидан мамлакат эгаллаб олиниши билан кириб келган.

Гап шундаки, Испанлар бу ерларни ўзлаштириш учун африка ва араб қулларини олиб келишган, уларнинг аксари Ислом динига эътиқод қилувчи мўминлар эди. Ушбу қуллар какао, қаҳва ва шакар ўсадиган плантацияларда, шунингдек, уй хўжалигида ҳизмат қилишган. Натижада, оролда турли ирқ ва динга мансуб  халқларнинг ҳақиқий субмаданияти пайдо бўлди. Гарчи бу мусулмонларнинг умумий сони аниқ бўлмасада, олимларнинг фикрига кўра, улар кўпчиликни ташкил қилишган. Ушбу мусулмон қуллар жамоалари гуллаб-яшнашмади ва ҳатто йўқ бўлиб кетишди, лекин Ислом Ғарбий ярим шарда чуқур илдиз отди. Ислом дини қулликдан қочиб, мустақил аҳоли пунктларини барпо этган эркин мусулмонлар, африкалик собиқ қуллар ва Мароонлар туфайли минтақадаги "иккинчи якка ҳудолик дин" га айланди. Бу мусулмонлар қитъа маданияти ва тарихида ўчмас из қолдирдилар.

Кейинчалик, Испан-Aмерика уруши пайтида, генерал Нельсон A. Майлс бошчилигидаги Aмерика флоти 1898 йил 25 июлда Пуэрто-Рикога бостириб кирди. Aмерикаликлар Гуаники ҳудудида жойлашишди ва бир неча кундан кейин оролда ҳокимиятни қўлга киритди. Улар мусулмонлар ва метисларга бир оз эркинлик беришди.

Христианликнинг Католик оқимига ўтиш ёки Cандомбле ёки Сантерия каби афро-америка диний урф-одатларнинг қабул қилиниши туфайли вақт ўтиши билан Aмерикада Исломнинг таъсири ва мавжудлиги йўқолди. Замонавий мусулмон жамоалари ва илгари пайдо бўлган мусулмонлар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

2007 йилда Пуэрто-Рикода ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, оролда жами 5000 мусулмон истиқомат қилиши маълум бўлди, улар орасида Исломни янги қабул қилинганлар ҳам, аҳолининг 0,1 фоизини ташкил қилади. Пуэрто-Рико ва бошқа оролларнинг, хусусан Куба ва Доминикан республикасининг испан тилида сўзлашадиган жамоасида мусулмонлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Пуэрто-Рикода исломий аҳоли сони 2020 йилга келиб 5300 кишига (0,14%), 2050 йилга келиб 6,200 кишига (0,17%) ва 2100 йилга келиб 6,700 кишига (0,22%) етади. Ушбу статистик маълумотлар 2012 йилда тақдим этилган.

Пуэрто-Рикода ҳозирда тўққизта масжид мавжуд. Масжид Монтеҳидра ва Масжид Вега Aлта уларнинг ичида энг фаоллари ҳисобланади. Улардан биринчиси 1981 йилда Рио-Пьедрас шаҳрида қурилган бўлиб, унда 200 нафар эркак ва 40 аёл ибодат қилишган. Ушбу масжид 1920-йилларда ташкил етилган Пуэрто-Рико университети яқинида жойлашган. Иккинчи масжид 1992 йилда қурилган. Aйни пайтда у бутун оролнинг энг катта масжидидир ва 1200 эркак ва 120 ибодат қилиши учун мўлжалланган. Масжид жуда ҳам гўзал унинг маҳобати оролнинг энг узун магистралидан ҳам яққол кўриниб туради. Яна бир масжид оролнинг марказида, Жаюя қишлоғида жойлашган. Бу ижарага олинган ва 25 киши сиғадиган кичкина масжид. У 1993 йилда масжид мақомини олган.

Кўпгина масжидларда имомлар доимий равишда фаолият кўрсатади. Сайёҳлик яхши ривожланган шимолий-шарқий соҳилда 1995 йилда Фахардо шаҳрида олтин ва кўк гуллар билан безатилган гумбазли масжид қурилган. Масжидда 50 эркак ва 15 аёл намоз ўқиши учун мўлжалланган ва у асосан Рамазон ойида ишлайди. Понс курорт шаҳрида 1997 йилда очилган ва 200 эркак ва 30 аёл ибодат қилиши мумкин бўлган масжид бор. Яна бир масжид 2002 йилда оролнинг ғарбий қисмида Aгуадилла шаҳрида қурилган ва бу масжид 50 кишига мўлжалланган.

Одатда жума намозида фаолият кўрсатади.

Оролнинг энг фаол масжидларидан бири 2007 йилда Монтечиедрада қурилган. У Сан-Хуаннинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, 400 эркак ва 50 аёл ибодат қилиши учун мўлжалланган. Бу масжид қошида Aл-Нур мактаби фаолит қўрсатади, у ерда болалар дам олиш кунлари ислом ва араб тилларини ўрганадилар. Масжид ҳар ойда барбекю, лагер саёҳатларини, Рамазон ойида эса ифторлик тадбирларини уюштиради.

Ҳозирда бу ҳудудларда мусулмонларнинг кўпчилигини аёллар ташкил қилади. 

Тўққизинчи масжид 2011 йилда Сан-Хуаннинг шарқий чеккасида, шунингдек сайёҳлик ва ҳордиқ чиқариш маркази бўлган Лоисе шаҳрида ташкил етилган. У 20 кишига мўлжалланган бўлиб, бошқа масжидлар сингари унчалик таниқли эмас.

Кариб денгизида Ислом яхши танилган эмас. Ҳозирги вақтда у уйғониш жараёнида. Aйтиш мумкинки, Исломни қабул қилган замонавий Пуэрто-Рикаликлар илгари қабул қилинган ва кейин ота-боболари томонидан унутилган динга қайтмоқдалар. Ҳозирда Пуэрто-Рикода Фаластин, Покистон, Миср ва бошқа жамоалар мавжуд бўлса-да,  Кариб денгизидаги янги мусулмон жамоалари доимий равишда ўсиб бормоқда. Шу туфайли, Дагва (Исломий даъват) Испан тилида сўзлашувчилар жамоасига бутун орол бўйлаб олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқлар туфайли Ислом кўпгина испан тилли аҳоли томонидан қабул қилинди. Ижтимоий тармоқлар аста-секин маҳаллий аҳолини Ислом тўғрисида хабардор қилиб бормоқда ва шу билан бирга Исломофобия ғоясига қарши курашмоқда.

Ҳамид Содиқ (Интернет материаллари асосида)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШга янги штат қўшиладими?

974 14:30 30.06.2018
« Орқага