Янгиликлар

“Путин – болалар қотили”

1768

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган намойишда Россия армиясининг Идлибдаги ҳужумлари қораланди. “Франc пресс”нинг хабар беришича, намойишда асосан Туркияда яшайдиган сурияликлар қатнашди. Улар “Путин – қотил! Суриядан кет!” дея бақирган.

“Россия одамларимизни ва болаларимизни ўлдирмоқда, дунё эса ҳаракатсиз”, деб ёзилган плакатлар кўтарган намойишчилар Россиянинг Истанбулдаги консулхонаси томон юриш қилган. Бироқ полиция уларни консулхонага яқинлаштирмасликка уринган. 

“Россия биздан нима истайди? Болалар ва аёллар ўлдирилмоқда. Одамлар ўлмоқда, – деди намойишчилардан бири, 24 ёшли суриялик Аҳмад Марвон журналистлар билан суҳбатда. – Биз террорчи эмасмиз, биз одамлармиз. Биз бу мамлакатга яшаш учун келганмиз. Ўз ватанимизни тарк этиш қийин, биз азоб ва изтироб ила яшаяпмиз. Етар энди!”

Сурияликларнинг норозилик намойишлари бошқа шаҳарларда – Туркиянинг Сурия чегарасига яқин Ғозийантеп шаҳрида, шунингдек Бонн, Оттава ва Лондонда ҳам бўлиб ўтган.

Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Идлиб вилояти Башар Асад режимига қаршилик кўрсатаётган ягона ҳудуд бўлиб турибди. Ҳукумат армияси Россия ҳарбийлари кўмагида ноябрь охиридан бери Идлибни ўққа тутмоқда. Декабрь ойи ўрталарида Сурия армияси Россия ҳарбий-ҳаво кучлари кўмаги билан минтақага авиаҳужумларни бошлади.


Дамашқ ҳам, Москва ҳам тинч аҳолини ўққа тутиш айбловларини рад этиб, экстремистларга қарши курашаётганини айтмоқда.

Ҳужумлар тинч аҳолининг уйларидан оммавий равишда қочиб чиқишига олиб келди. Буни БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси ҳам тасдиқлади. Вазият оғирлашгани учун ҳудудни 235 мингдан ортиқ киши тарк этгани айтилмоқда. 
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қримда жоме масжидининг очилиш санаси очиқланди

129 17:00 21.02.2020

Шавкат Мирзиёев: “Диний мактаб ва мадрасалар ташкил этилади”

4922 14:30 21.02.2020

Эрдўғон Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

2044 10:40 21.02.2020

Ханаудаги қонли отишма сабабчиси ультра ўнг ташкилотлардан бўлган

629 21:00 20.02.2020

Ўзбекистон – Туркия: алоқалар янада кучаяди

824 10:20 20.02.2020

Президентимиз Туркияга жўнаб кетди

385 09:35 19.02.2020
« Орқага