Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Путин бутун Украина аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

805

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқароларига соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун ариза топширишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.

Фармонга кўра, Украина, “Донецк ва Луганск Халқ Республика”лари (ДХР ва ЛХР) фуқаролари, шунингдек, Украинада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга.

25 май куни давлат раҳбари Украинанинг икки вилояти – Запороже ва Херсон аҳолисига Россия фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 24 апрелдаги фармонга ўзгартиришлар киритилди, унга кўра, “ДХР” ва “ЛХР” ҳудудларида доимий яшовчи шахслар соддалаштирилган тартибда мурожаат қилишлари мумкин.

Кейинроқ Путин “Донецк ва Луганск халқ республикалари”,  шунингдек, Украинадан етим болаларни Россия фуқаролигига соддалаштирилган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

61 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

208 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

261 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

433 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

490 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

309 09:30 01.10.2022
« Орқага