Россия президенти Владимир Путин Польша – Белоруссия чегарасидаги муҳожирлар инқирозига Россиянинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, Россия авиакомпаниялари у ерга одамларни ташимаслигини таъкидлади.
“Шуни ҳамма билишигни истайманки, бунга бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ”, – деди у.
Путин Европадаги муҳожирлар инқирози учун Ғарбнинг ўзини айблади. Унинг фикрича, юзага келган вазиятга Белоруссия эмас, балки Ғарб, хусусан, Европа мамлакатларининг ўзи сабабчи бўлган.
Минглаб муҳожир Ғарбий Европага ўтиш илинжида ҳали ҳам чегарада қутмоқда. Улар орасида ироқлик курдлар анчагина. Бошқа Яқин Шарқ мамлакатларидан келганлар ҳам бор. Айрим маълумотларга қараганда, чегарада шу пайтгача саккиз киши оламдан ўтди. Жумладан, куни кеча ироқлик 14 яшар бола совуқдан ўлган.