Путин Қатарга ташриф буюради

19:30 23.02.2019 503

Россия Президенти Владимир Путин яқинда Қатарга ташриф буюради, дея Россиянинг Қатардаги элчиси Нур Муҳаммад Ҳоловнинг сўзларини келтиради “Анадолу” агентлиги.

Унинг таъкидлашича, бу ташрифда асосан икки томонлама муносабатлар, Сурия инқирозидаги сўнгги воқеалар ва Қатарни С-400 ракета мудофаа тизими билан таъминлаш имкониятлари муҳокама қилинади.

Москва томонининг Форс кўрфази инқирози бўйича фикрлари, икки мамлакат ўртасида халқаро газ бозоридаги мувофиқлаштириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июль ойида Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад Оли-Тани Москвага ташриф буюрган ва Россия Президенти Владимир Путин билан минтақавий масалаларни, жумладан, Форс кўрфазидаги инқирозни ҳам муҳокама қилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!