Янгиликлар

Путиннинг ошнаси Пригожин Сурияда нефт чиқарадиган бўлди

725

Сурия парламенти учта нефт ва газ конлари блокида қазиб олиш ишларини амалга ошириш билан шуғулланиши учун Россиянинг «Велада» ва «Меркурий» компаниялари билан шартнома тузишни маъқуллади. Бу конларнинг умумий майдони камида 12 минг квадрат километрга тенг. 

“Новая газета” нашрининг ёзишича, ҳар икки компания ҳам Евгений Пригожинга алоқадор ва улар нефт-газ бозорига яқинда кириб келган. «Велада» ва «Меркурий» компаниялари иш олиб борадиган учта участканинг ҳар бири камида 250 миллиард куб метр газ захирасига эга. 

Қайд этилишича, «Велада» ва «Меркурий» компаниялари Пригожиннинг Сурия лойиҳаларидан фақат иккитаси, холос. 2016 йилда Сурия Нефт ва табиий ресурслар вазири Али Ғаним Москвага келганида Сурия давлат нефт корпорацияси ва Вагнер хусусий ҳарбий компаниясига қарали “Евро Полис” компанияси ўртасида келишув имзоланган эди. Келишувда Россия компаниясининг Сурияда жанг олиб бориши ва нефт-газ конлари жойлашган ҳудудларни озод қилиши, бунинг эвазига конлардан қазиб олинган маҳсулотнинг чорак қисмини олиши кўзда тутилган. 

Россия президенти Владимир Путинга яқин кишилардан бири деб ҳисобланувчи Евгений Пригожиннинг Вагнер хусусий ҳарбий компанияси жангчилари дунёдаги бир нечта низоларда, хусусан, Сурия урушида қатнашиб келади. Бу компаниянинг жангчилари Сурияда ваҳшийликларга қўл ургани ҳақида аввал хабар берган эдик.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муфтий намозхоналар кўпайтирилиши тарафдори

1254 11:20 22.02.2020

Қримда жоме масжидининг очилиш санаси очиқланди

322 17:00 21.02.2020

“Россия Трампнинг қайта сайланишини истаяпти”

598 16:30 21.02.2020

Дорнинг арқони узилиб кетди, аммо...

1704 06:30 21.02.2020

Кўчада намоз ўқиганлар баҳс марказида қолиб кетди

1873 16:20 20.02.2020

Екатеринбургдан ташвишли хабарлар келмоқда

5093 23:00 19.02.2020
« Орқага