Таҳлил

“Қачон халқ бўласан, эй сен, оломон?!”

1793

1988 йили Арманистоннинг Спитак ва Ленинакан шаҳарларида кучли зилзила бўлиб, юз минглаб одам ҳалок бўлди. Шунда арман ўғрилари ўз заҳирасидан соғ қолган эшиклар олдига озиқ-овқат, иссиқ кийим, кўрпа-тўшак қолдириб кетишади. Ашаддий жиноятчи каллакесарлар шаҳарни ўликлардан тозалаб, эрталабдан кечгача текинга гўрковлик қилишади.

Бизда-чи? Халқ бошига тушган кулфатдан фойдаланиб, саримсоқпиёзнинг ҳар килосини 65 минг (баъзи жойларда 85 минг) сўмдан  пуллаётган аблаҳлар билан миллатдош бўлганингдан уялиб кетасан киши. Қўйлиқдаги “питак”да 30-40 минг сўмлик йўлга 400-500 минг сўм олаётган палидлар билан диндош бўлганингдан хижолат бўласан!

Иккинчи жаҳон уруши йилларида миллионлаб етим-есирларнинг бошини силаган бағридарё ўзбек қани?! Катта Фарғона каналини ҳашар йўли билан, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, 45 кунда қуриб ташлаган меҳнаткаш ўзбекнинг уруғи қуриб битганми?!

Шароф Бошбеков

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиббиёт ходимларига 5,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди

91 21:38 05.06.2020

ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда газ қазиб олишни икки баравар камайтиради

330 18:30 05.06.2020

“Яшил” ҳудудларда очиладиган масжидлар рўйхати эълон қилинди

1402 17:47 05.06.2020

Аллоҳнинг байтини бирга обод қилайлик!

377 16:00 05.06.2020

Вазир яна Бош прокурорга мурожаат қилди, муаммо ҳамон ечилмаяпти

912 14:45 05.06.2020

Масжидлар қачон очилишига аниқ бўлди – Ўзбекистон мусулмонлари идораси баёноти

1680 12:12 05.06.2020
« Орқага