Янгиликлар

«Қачон жарима пулини тўласа, чиқариб юборамиз...»

933

Москва шаҳридаги ўзбек муҳожирлари сақланаётган марказ ҳақида батафсил гапириб ўтган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиев 30 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги мажлисида шундай деди:

«17 декабрь ҳолатига марказда 180 нафар Ўзбекистон фуқароси мавжуд эди. Умуман олганда, бир ойда тахминан 3,5 минг атрофида одам йиғилар экан: чиқиб кетади, яна жойлаштиришади.

Биз улар билан учрашдик, суҳбат қилдик. Энг муаммоли масалалардан биринчиси: паспорти йўқ, ёки ўзлари атайлаб йўқотишган. Ўзбекистонга улар сўровлар жўнатдик дейишяпти. «Уларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани тасдиқланса, биз чиқариб юборамиз» дейишяпти.

Ўзбек муҳожирлари томонидан билдирилган яна бир муаммо – Москва шаҳридаги ўзбекистонлик фуқаролар ўз ватандошлари, яъни ўзбек мигрантларидан ишлаш, яшаш учун рухсатнома қилиб бериш ва кўплаб бошқа сабабларни келтирган ҳолда пул олиб, уларни алдашмоқда. 

Марказда сақланаётган яна бир тоифадаги шахслар – Москва судининг кўрсатмаси билан жарима тўлаши керак, бироқ уни тўлаш учун пуллари йўқ бўлган фуқаролар. Марказдагилардан сўрасак, «Қачон жарима пулини тўласа, чиқариб юборамиз» дейишяпти.

У ердаги 5 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 йилдан ортиқ ушлаб турилибди. Бир йилдан бери ўша жойда, худди қамоқхонадек. Лекин улар на чиқиб кета олади, на уларни жўнатиб юбора олишади. Биз бу бўйича Ички ишлар вазирига мурожаат қилиб, бир қисм фуқароларга паспортини тезроқ ҳал қилиш ва жўнатиб юборишни сўрадик», – деди Улуғбек Муҳаммадиев.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Россияда чегарадан ўтиш жараёнида кузатилаётган муаммога ҳам тўхталди. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари икки хил – яшил ва қизил паспорт сабабли чегарада бир соатгача ушлаб қолиняпти ва савол-жавоб қилиняти.

Муаммонинг ечими сифатида Омбудсман Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликларидан Россия ҳукуматига Ўзбекистонда икки хил (яшил ва қизил паспортлар) мавжудлиги ҳақида расмий ҳужжат киритиш ҳақида сўради ва Россия томонига маълумот бериш кераклигини айтди.

Омбудсман, шунингдек, Россиядаги ўзбек мигрантларига давлат томонидан авиачипталар сотиб олиниб, уларнинг ватанга юборилиши учун қанча маблағ сарфланаётгани бўйича ҳисоб-китоблар мавжудми, дея комиссия аъзоларига мурожаат қилди. 

«Бу маблағларнинг ўрнига бирор-бир завод қуриб, ишчи кучини шу ерда яратсак бўлмайдими, деган савол туғиляпти. Чунки 3,5 минг нафар – бу фақат Москва шаҳрига борувчилар холос. Яна Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай марказлар бор. Ҳаммасига авиачипта олиб жўнатяпти – жуда ҳам катта маблағ. Буни ҳам кўриб чиқиш керак», – деб таъкидлади Улуғбек Муҳаммадиев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирига қарши курашиш учун маблағ ажратиши мумкин

2965 21:20 11.09.2020

Москва муфтийси ҳам коронавирусга чалинди: “Ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

454 09:05 09.09.2020

Москва: тожикистонликлар полициячиларни калтаклаган, ўнлаб киши ҳибсга олинган

1345 21:52 04.08.2020

Қирғизистон президенти Москвадан қайтиши билан карантинга олинади

584 20:46 24.06.2020

Россияда исломофобия: Қуръон ояти ёзилган кошинлар парчалаб ташланди

1640 06:00 24.06.2020

Москвада қирғизистонлик дипломат калтакланди

758 08:00 15.06.2020
« Орқага