Илм

“Қачон мартабангиз кўтарилади?”

843

Имом Ибн Жавзий (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) дурдоналаридан: 

* Бўлаётган ишларга керагидан ортиқ баҳо бериб юборманг;

 * Одамлардан қадр-қиммат кутманг, уни қалбингиздан изланг. Қалбингиз хотиржамми, тамом, мартабангиз кўтарилиб бораверади;

* Ўзингизни ўзингиз танисангиз, бас. Одамларнинг гап-сўзлари чикора;

* Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники;

* Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан; 

* Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида; 

* Биргина ғамингиз бўлсин. Биргина! "Қандай қилиб Аллоҳ ризосига эришиш". Зеро, Аллоҳни рози қилсангиз, У Зот сизни рози қилур. Шунинг ўзи сизга етарли бўлиб, бошқа ҳаракатга ҳожат қолмас; 

* Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур; 

* Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас; 

* Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг; 

* Очиққўл бўлинг ва шу билан бўйнингизга чирмашиб олган мусибатлар тушовини ечинг. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз. 

Муқим Маҳмуд таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фиръавнни илоҳ билмаган чўри...

1351 20:30 24.02.2020

Лаззатлардан бири... тунда!

1723 21:00 19.02.2020

Абу Ҳанифанинг  васияти

1868 22:20 08.02.2020

Олимлар бир бирини шундай қадрлар эдилар... 

1057 19:40 06.02.2020

Овқатланишдан ҳам вақтини қизғанган олим...

1189 08:25 06.02.2020
« Орқага