Илм

Қалб

995

Орифлардан Зуннун Мисрий сиқилдилар, паришон бўлдилар. Зое бўлгандай ҳис қилдилар ўзларини.

Сўрадилар:
"Қалбим қаерда, қалбим қани, қалбим қаерга йўқолди?".

Бу ерда эътибор беришимиз керак бўлган бир гап бор. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
"Ким намоз ўқиб ҳеч нарсани ҳис қилмаса, Қуръон ўқиб ҳеч нарса ҳис қилмаса, Аллоҳни зикр қилиб ҳеч нарсани ҳис қилмаса билсинки, унинг қалби йўқ экан".

Қалбларини йўқотган Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ бир кўчада кетаётган эдилар. Бир эшик очилиб бир она ўз боласини ташқарига олиб чиқди. Уни уриб-уриб ташқарида қолдирди ва эшикни ичкаридан ёпиб олди. Бола йиғлай бошлади. Қаерга боради? Ким унга овқат беради? Қаерда ухлайди?

Бола яна эшик олдига бориб йиғлай бошлади. Она тирқишдан қараб раҳмати жўш урди. Эшикни очиб боласини қучоқлаб деди:
"Эй болажаним! Мени шундай қилишга сен мажбур қилдинг. Агар итоат қилганингда мен сени урмас, азоб бермас эдим".
Зуннун Мисрий дод деб йиғлади:
"Қалбимни топдим, қалбимни топдим...".

Яъни, сенга етган мусибат ва азоб Аллоҳнинг раҳматидан ўзга нарса эмас. Аллоҳ сени муолажа қилмоқчи бўлди, эътиборингни қаратмоқчи бўлди. Аллоҳ сенга қанчалар азоб бермасин сен Унга қайтавер...Қайтавер. Зеро борадиган бошқа жойинг ҳам йўқ!

Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Абдулқодир Полвонов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Нега дуолар ижобат бўлмаяпти?»

1214 10:00 12.02.2020

Гуноҳлардан сақланишнинг энг яхши йўллари

1608 22:20 11.02.2020

Имом ўзини ноўрин танқид қилганга эътироз билдирмади, аммо...

2934 15:00 29.01.2020

Ким Менинг зикримдан юз ўгирса...

788 15:00 17.01.2020

Аллоҳ нега мусибатлар юборади?

996 07:30 10.01.2020

Ўлик қалбнинг ўнта белгиси

3360 12:00 31.10.2019
« Орқага