«Қалблар ислоҳ бўлмагунча жамият ислоҳ бўлмайди» (Жийлоний ҳикматлари)

22:00 19.06.2019 566

“Агарда қалб Китоб ва суннатга амал қилса Аллоҳга яқин бўлади. Аллоҳга яқин бўлганда илм ҳосил қилади, фойда-ю зарарини, Аллоҳнинг ва Ундан бошқаларнинг ҳақларини, ҳақ ва ботилга тегишли нарсаларни англайди. Модомики оддий мўминда ҳақиқатларни кўрадиган нур бўларкан, Аллоҳга муқарраб сиддиқларда қандай бўлмасин?! ...“

Абдулқодир Жийлоний

Ҳар қандай вазиятдан чиройли гаплар билан чиқиб кетишга ўрганиб қолдик. Қалбимизда йўқ гапларни, насиҳатларни бошқаларга оғиз кўпиртириб гапирдик ва бу билан қалбимизнинг туб - тубидан мақтовга умид қилдик. Қалбимиз хароб бўлатуриб, зоҳиримиз инсонлар кўзида обод кўриниши бизни қаноатлантирди. Танқид билан, бақир - чақир билан муаммоларни ҳал қилишга умид боғладик. Аммо қалбимизни ислоҳ қилишни унутдик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим учун энг қўрққан нарсам тили гапга уста мунофиқдир» деганлар.

Қалблар ислоҳ бўлмагунча жамият ислоҳ бўлмайди. Тарбиячилар ислоҳотни энг аввало қалбларидан бошласинлар!

Улуғбек Насриддин ўғли

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!