Ахлоқ

Қамоқдаги маҳбусларнинг ўзаро оқибатлари...

4962

Улар тўрт ой битта камерада бирга ўтирдилар. Бир-бирларига шундай ўрганиб қолдиларки, ўрталарида гўё то қиёматгача узилмайдиган бир дўстлик ришталари боғлангандек эди. Энди уларнинг дўстлигини ҳеч ким бузолмас эди. Мана шу тор, зах ва мушкул шароитдаги тўрт ой, уларни ҳақиқий дўстларга айлантириб юборди.

Озодликда юрганларидаги бир-бирларига бўлган муносабатларини эсга олдилар... Эслаб, хижолат бўлдилар...

Ҳа! Улар аввалдан бир-бирларини танир эдилар. Лекин арзимаган майда масалалар туфайли бир-бирлари билан тортишаверар эдилар. Баъзан бир-бирларига душмандек муомала қилар эдилар. Уларнинг устозлари хар ҳил эди-да. Йўллари гўё турлича эди-да...

Бир куни маҳбуслардан бири деди:
– Биродарлар! Албатта биласизлар, бизни бу ерга тушишимизнинг асл сабаби, қадари илоҳийдир. Албатта бунинг бир ҳикмати бор. Қадар нуқтасидан муҳаққақ биз бунга лойиқ иш қилганмиз.  Энди қаранг, биз бу ерда шундай ҳақиқий дўстларга айландик. Кошки, шу биродарлигимизни кўчада қилганимизда эди... Балки бу ерда ўтирмаган бўлар эдик.

Тўртовлари ҳам бу сўзни қалблари билан тасдиқлаб, қизариб ерга қарадилар...

Ажабо, инсонлар бир-бирларини фақат қийинчилик замонидагина қадрлайдиларми? 

Дўст бўлиш учун бир мусибат келиши шартми?

Шоолим Шомансуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон: коронавирус тарқатганлар қамалади

389 11:19 07.07.2020

«Фоҳишаларга маъмурий қамоқ кор қилмаяпти!» 

1303 10:00 30.06.2020

Сурия: минглаб киши қийноқ қурбонига айланган

1065 12:59 26.06.2020

Алмазбек Атамбаев узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди

880 22:00 23.06.2020

Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ йилга қамалиши мумкин

649 08:00 17.06.2020

Ҳиндистонда сигир сўйганлар энди 10 йилга қамалиши мумкин

2181 09:00 12.06.2020
« Орқага