Янгиликлар

Қамоқдан Қуръон туфайли озод бўлган йигитча

4125

Нафис Ёқуб исмли бу йигит пул топиш мақсадида Таиланддан  Малайзияга ноқонуний равишда кириб келган. Бир куни иш жойини ташлаб, дўкондан озиқ-овқат сотиб олиш учун чиққан Нафисни йўлда полициячи тўхтатади. Ноқонуний муҳожирнинг ҳужжатлари йўқ эди. Полициячи уни вақтинча ушлаб туриладиган жойга олиб борган.

У ерда ўзининг Таиландга қайтариб юборилишини кутиб ўтирган Нафис қамоқхона полининг иссиғига чидай олмай кўйлагини ечиб тагига солиб олади ва... Қуръон ўқий бошлайди. Унинг ажиб овози ва тажвид билан ўқиётганини кўрган полициячи уни тасвирга олиб интернетга жойлайди. Видео тезда оммалашиб, Нафис Ёқуб машҳур бўлиб кетди. 

Ушбу воқеадан кейин у Малайзиядаги бир масжид имоми этиб тайинланди, у ўз совғаси учун бир қанча мукофотлар ва икки минг доллар ҳадя олди. У бу пулларни Бирмадаги қочқинларга эҳсон қилди. Бугунги кунда Нафис Ёқуб Малайзиянинг энг таниқли имомларидан бири. 

Субҳаналлоҳ! Аллоҳ Унинг Каломини ёдлаган, уни ўқиган бандаларини хор қилиб қўймайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон: коронавирус тарқатганлар қамалади

420 11:19 07.07.2020

«Фоҳишаларга маъмурий қамоқ кор қилмаяпти!» 

1325 10:00 30.06.2020

Сурия: минглаб киши қийноқ қурбонига айланган

1077 12:59 26.06.2020

Алмазбек Атамбаев узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди

890 22:00 23.06.2020

Қирғизистоннинг собиқ президенти узоқ йилга қамалиши мумкин

652 08:00 17.06.2020

Ҳиндистонда сигир сўйганлар энди 10 йилга қамалиши мумкин

2184 09:00 12.06.2020
« Орқага