Қандай қилиб болаларда Аллоҳга муҳаббатни тарбиялаш мумкин?

21:00 29.05.2019 1679

Нега бундай қилдинг? Энди Аллоҳ сени жазолайди! Нега бундай дединг? Энди Аллоҳ сени жазолайди!

Шу ва шунга ўхшаш сўзлар сизга танишми? Афсуски , кўпчилигимиз уларни ишлатганимизда фарзандларимизда Холиқдан қўрқиш ҳиссини уйғотмоқчи бўламиз-у, лекин бу фарзандимизнинг Аллоҳ ҳақидаги тасаввурига қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.

Биринчидан, Аллоҳ ҳеч қачон болаларни жазоламайди, демак биз ўйламасдан ёлғон гапиряпмиз.

Иккинчидан, айтган гапларимиз болаларнинг Аллоҳ билан муносабатига қандай таъсир қилишини ҳисобга олишимиз керак. Болаларда воқеликни қабул қилиш умуман бошқача. Агар уларга Аллоҳни жазолаши ҳақида гапирсак уларда Аллоҳ баджаҳл деган тасаввур қолади. Бунинг натижасида улар муҳаббати туфайли эмас, Аллоҳдан тўғри маънода қўрқишни бошлашади. Унутмаслигимиз керакки, болаларда фантазия жуда кучли, улар нарсаларни биз хоҳлагандек тасаввур қилишмайди, қўрқитиш туфайли улар қалбидан муҳаббатни чиқариб юборишимиз мумкин.

Демак, биз қўрқув эмас муҳаббат уйғотишга ҳаракат қилишимиз керак экан.

Қандай қилиб муҳаббат уйғотишимиз мумкин?

1. Тез тез Аллоҳ бандаларига раҳмли ва меҳрли экани ҳақидаги ҳадисни болаларга эслатиб , айтиб туриш.

2. Аллоҳ болаларни жазоламаслиги ҳақида гапириш, уларни яхши кўрганидан нотўғри ишларини ҳам кечириши эслатиб туриш.

3. Жаннат ва жаннатга тушиш учун қилиниши мумкин бўлган яхши амаллар ҳақида гапириш.

4. Аллоҳ бизга берган неъматларини эслатиб кўрсатиб туриш.

5. Болаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилишга ўргатиш( Аллоҳ ҳамма дуоларни қабул қилади).

6. Аллоҳни Раҳмли, Меҳрибон,Карами кенг ва эн асосийси Кечирувчи эканини кўп маротаба такрорлаш.

7. Аллоҳ яратган нарсаларга болаларни эътиборини қаратиш ва бу нарсалар қандай мўъжиза экани ҳақида суҳбат қуриш.

Демак, негатив нарсалар эмас позитив, яхши нарсаларга эътиборимизни қаратиш билан болаларда яхшироқ инсон, мусулмон бўлишга мотивация уйғотишимиз мумкин.

Ахир фарзандларимиз Исломга қўрққанидан эмас, Аллоҳга муҳаббати сабабли амал қилса қандай чиройли?!

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: «Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир».

Муслима она кундалиги телеграм каналидан олинди

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!