Илм

Қарғанишни биладиган она...

1923

Бир саҳрои аёлнинг
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган
Бирон куни йўқ экан.

Қозондаги таомин
Тепиб қочиб кетаркан.
Мешидаги сувини
Сепиб қочиб кетаркан.

Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини,
Қирқиб қочганида кир
Ёядиган ипини...

«Ҳой, ипимни қирқмагин,
Қалбингга илм тўлгур.
Ҳой, мешимни тешмагил,
Каъбага имом бўлгур!

Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр.
Ғариб йўлин тўсмагил,
Каъбага имом бўлгур».

Демас экан: «Жувонмарг»,
«Ҳароми», «Мараз»,«Ўлгур»,
Битта экан қарғиши:
«Каъбага имом бўлгур!»

Ният кетди, вақт ўтди
Мисли ел ё шабада,
Шу онанинг шу ўғли
Имом бўлди Каъбага.

Не-не шоҳу султонлар
Орқасидан туриб ғоз.
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.

Дуо-ла шум боладан
Чиқди бир хуш нафасли
Олим, ҳофизи Қуръон –
Абдураҳмон Судайсий.

Назоратда инсоннинг,
Ҳар сўз, ҳар бир нафаси,
Ибрат бўлсин бизга бу
Aллоҳнинг мўъжизаси.

Комил инсон кўрдингми,
Марҳабо, билки, улар –
Ота-она, элидан
Дуо олган болалар...

Марҳабо Каримова

Мавзуга оид:
Абдулла Қодирий шеъри: «Тўй»

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аёллар – фасодчи деган киши...

767 16:00 18.02.2020

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

1078 23:40 14.02.2020

Муҳтожга ёрдам беришни эртага қолдирманг!

548 17:40 12.02.2020

Боязид Бистомий қандай авлиё бўлди?

1503 14:00 04.02.2020

“Сизга ўхшаган она бўламан...”

1167 22:30 07.01.2020

Бангладешда кўкрак сути банки очилмасиданоқ ёпилди

711 19:00 07.01.2020
« Орқага