Ислом

Қариндошларига яхшилик қилган бундай ўлим топмайди...

1723

Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳга: "Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Толҳа вафот қилди", деб айтилганида, у киши: "Қандай вафот топибди?" дедилар. 

Одамлар: "Устига қасри ағнаб вафот топибди", деб айтишди. 

Шунда Саид: "Бўлиши мумкин эмас, Аллоҳ таоло бундай одамни у ҳолатда вафот эттирмайди", дедилар.

Бас, одамлар қасрни кавлаб, йиқилган, ағнаган нарсаларни нари қилиб Иброҳимни олиб чиқишди. Қарашса, у киши тирик, бирор жойи синмаган ва танасида тирналган жойи ҳам йўқ эди. 

Шунда Саидга: "Вайрона остида бу киши тирик эканини қаердан билдингиз?" деб айтилганида, Саид: "Чунки бу киши қариндош уруғлари билан алоқани узмас эди, аниқки, қариндошлар билан силаи раҳмда бўлган киши ёмон ўлимдан сақланади", деб жавоб бердилар.

Шундай экан, қариндош уруғлик алоқаларини  узишса-да, қариндошлар билан ҳам алоқани тиклайверинглар!

манба @arabicuz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил полицияси хаста фаластинликни отиб ўлдирди

517 20:30 01.06.2020

Германия: 39 муҳожирнинг ўлимида гумондор қўлга олинди

438 14:30 30.05.2020

Ҳиндистон: очликдан ўлган онасини уйғотишга уринаётган бола

1735 17:30 28.05.2020

Итни ўлдириш ҳам оғир гуноҳдир!

1621 02:18 17.05.2020

Яман: коронавирусдан ўлим кўпаймоқда

458 22:00 16.05.2020

Қарзини узмай вафот этган одам

1843 04:00 15.05.2020
« Орқага