Қарши олинг, AzonFM онлайн радиоси ўз фаолиятини бошлайди!

10:03 06.12.2017 5648

Бироз аввал сайтимиз ўқувчиларига AzonFM онлайн радиосининг фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида хабар бергандик.

Техник ва ташкилий ишлар ваниҳоят якунланиб, онлайн радиомиз интернет орқали эфирга чиқишга тайёр ҳолатга келди (ҳозирча фақат Tas-IX'да)

Эфир давомида Қуръон тиловати, “Бир оят тафсири”, “Бир ҳадис шарҳи”, “Замонавий фиқҳий масалалар” ва “Умумий фиқҳ” ҳамда ақида, саволларга жавоблар, юртимиздаги машҳур уламолар билан суҳбатлар, сайтимизда доимий равишда бериб борилаётган “Рисолатул Қушайрия” асари аудио талқини каби кўплаб эшиттиришларни тинглашингиз мумкин.

Шунингдек, юртимизнинг таниқли шоир ва ёзувчиларининг ижод намуналаридан ҳам бериб боришни мақсад қилганмиз.

Онлайн радио фаолияти давомида камчиликлар кўзга ташланиши табиий. Бунинг учун маъзур тутасизлар. Ва имкон қадар хатоларимизни билдирган ҳолда бизга мурожаат қилсангиз, уларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!