Таҳлил

“Қарз муддатидан олдин тўланса, нархни тушириш мумкинми?”

829

Хабарингиз бор, "Ислом молияси"  ва "Исламские финансы +"  саҳифалари орқали “Насия савдода харидор тўлов муддатидан олдин қарзини тўламоқчи бўлса, нархни тушириши мумкинми?” деган савол ўртага ташланган эди. Қувонарлиси, берилган жавобларнинг тахминан 50 фоизи тўғри эканлиги ўқувчиларимизнинг ишлаб топиш, тежаш, сармоя йиғиш ва тўғри жойга сарф қилиш масалаларига жиддий ёндашишидан далолат беради, бу эса албатта жуда қувонарли ҳол.

Шунингдек, қолган 50 фоиз ўқувчиларимизнинг сўровномада иштирок этиш орқали янги маълумот ва билимлар олиш имкониятига эга бўлганлиги ҳам жуда яхши деб ўйлаймиз.

Хуллас, жавоблар қуйидагича:

Маълумки, агар икки тараф бирор маҳсулотни муайян нархга насия савдо қилишга (яъни маҳсулот пулини дарҳол эмас, балки бир маълум бир муддатда тўлашга) келишса, икки тараф ҳам келишув шартларини бажаришга мажбур.

Яна биз биламизки, агар харидор пулини ўрнатилган муддатда тўлай олмаса, сотувчи бунинг учун маҳсулот нархини ошириши, яъни қўшимча пул олиши мумкин эмас. Чунки шундай қилса, бу савдо жоҳилия рибосига айланади.

Аммо, агар харидор маҳсулот учун тўловни ўрнатилган муддатидан илгари амалга оширмоқчи бўлса ҳам, сотувчи келишилган нархни тўлиқ олишга ҳам (а), харидорга чегирма беришга ҳам (б) ҳақлидир. Шу билан бирга харидор ҳам тўловни муддатидан аввал амалга оширмаслик ҳуқуқига эга.

Сотувчи тарафидан харидорга бериладиган чегирма маълум бир ҳисоб китоб асосида бўлиши ҳам (масалан шу савдо амалиёти давомида олинган фойда миқдоридан келиб чиққан ҳолда), сотувчининг ҳимматидан келиб чиққан ҳолда бўлиши ҳам мумкин. Хуллас, чегирма бериш ёки бермаслик ҳам, чегирма миқдори ҳам сотувчининг ихтиёридаги масала. Харидор тўловни муддатидан олдин амалга оширгани учун ҳеч қандай чегирма талаб қилишга ҳам, шундай шартни савдо битимига киритилишини талаб қилишга ҳам ҳақли эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ижара мавзусидаги саволларга жавоб

655 16:00 19.12.2019

Ислом молияси "Islom Moliyasi" саҳифасида берилган саволга жавоблар

408 15:00 11.12.2019

Ислом молияси қўрқув эмас, имкониятдир... (Дунё лидерларининг Ислом молияси ҳақида фикрлари)

1026 22:00 09.12.2019

Хусан Ҳасанов: Ўзбекистонда Исломий молия ва банкчиликка бўлган қизиқиш ортиб бормоқда

791 23:00 07.12.2019

Олмон инвесторлари ислом молиясидан фойдаланмоқда

583 09:00 23.11.2019
« Орқага