Қатар Америка лойиҳаларига 20 миллиард доллар ажратади

12:20 20.12.2018 360

Қатар беш йил ичида АҚШнинг энергетика бўйича лойиҳаларига 20 миллиард доллар ажратади.

Бу ҳақда мамлакатнинг энергетика ишлари бўйича вазири Саад ибн Шрида Кааби маълум қилди, дейилади Islam.ru хабарида.

Доҳада ўтказилган форумда чиқиш қилган вазир нима сабабдан Америка Қўшма Штатларидаги лойиҳаларга пул ажратилаётганини тушунтириб берди.

“Биз АҚШнинг маблағ киритиш бўйича жуда яхши вариант эканини кўриб турибмиз. Сабаби улар ривожланяпти. Шу сабабли биз беш йил ичида АҚШ ҳудудидаги турли лойиҳалар учун 20 миллиард доллар ажратмоқчимиз. Бу пуллар табиий газ, нефть ва газ вазиб олишга сарфланади”, деди у.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!