Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар Эрон билан “ядровий келишув” масаласини муҳокама қилди

596

Қатар бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон ат-Таний ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян телефон орқали кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режасини (ядровий келишув) қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди.

Қатар ТИВ маълумотларига кўра, суҳбат чоғида Доҳа ва Теҳрон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳақида хам сўз борган. 

Ал-Танийнинг қайд этишича, Эрон Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги ядровий келишувни жонлантиришга ёрдам берадиган келишувга эришиш тарафдори. 

Шу билан бирга, вазир келишув барча томонлар манфаатларини ҳисобга олиши ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфсизлик манфаатларига жавоб бериши кераклигини таъкидлади.

Эрон билан ядровий келишув ва музокаралар

Бирлашган кенг қамровли ҳаракатлар режаси деб номланган келишув 2015 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси (Буюк Британия, АҚШ, Хитой, Франция, Россия) ҳамда Германия ва Эрон ўртасида имзоланган эди. 

2018 йилда собиқ президент Доналд Трамп даврида АҚШ бир томонлама равишда келишувдан чиқди ва Эронга қарши санкцияларни қайта жорий қила бошлади. 

Бунга жавобан Теҳрон ҳам келишув бўйича ўз мажбуриятларидан аста-секин воз кечди ва уранни қайта бойитиш каби қатор қадамларни қўйди. 

2021 йил апрелидан бери Европа Иттифоқи мувофиқлаштиришда Венада бўлиб ўтган келишувни янгилаш ва Қўшма Штатларнинг келишувга қайтиши бўйича музокаралар 8 август куни якунига етди. 

Европа Иттифоқи келишув лойиҳаси матнини тақдим этганидан сўнг, олдинги ойлардан фарқли ўлароқ, томонлардан якуний келишувга эришиш имконияти ҳақида кўпроқ далда берувчи хабарлар келди. 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги 15 август куни Европа Иттифоқи томонидан тақдим этилган ва ядровий музокараларда якуний йўл харитаси сифатида қабул қилинган келишув лойиҳасига жавоб юборди ва АҚШнинг жавобини кутаётганликларини билдирди.  

АҚШ Давлат департаментининг 24 август куни маълум қилишича, Қўшма Штатлар Теҳроннинг Европа Иттифоқи орқали Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қайта тиклаш ҳақидаги позициясига муносабатини қабул қилган ва унга жавоб берган. Бироқ департамент жавоб ҳужжатининг мазмунини тақдим этмади. 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний 2 сентябрь куни Теҳрон келишув матни лойиҳаси бўйича Эрон позициясига жавобни синчиклаб ўрганганини ва жавоб ҳужжати музокаралар учун координаторга юборилганини айтди. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател АҚШ Эроннинг жавобини Европа Иттифоқи орқали олганини тасдиқлади. 

Биз буни ўрганяпмиз ва Европа Иттифоқи орқали жавоб берамиз, аммо, афсуски, бу конструктив эмас, деди Пател.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

259 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

750 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

655 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

563 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

262 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

230 16:30 01.12.2022
« Орқага