Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар фаластинликлар учун 20,7 млн доллар ажратади

447

Қатар тараққиёт жамғармаси (QFFD) фаластинликлар учун 20,7 миллион доллар ажратадиган бўлди. Жамғарма раиси Халифа ибн Жасим ушбу ёрдам Қатарнинг Фаластин борасида ўзгармас позициясини акс эттиришини айтди. 

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга кўмак агентлиги (UNRWA) баёнотига кўра, Қатар ажратадиган маблағ Суриядаги урушда зарар кўрган фаластинликларга сарфланади. 

Қатарнинг жорий йил бошидан бери БМТ агентлигига ажратган ёрдами 40 миллион долларга етган. 

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга кўмак агентлиги 1949 йилда ташкил топган бўлиб, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, Ғазо, Қуддус, Иордания, Ливан ва Суриядаги 5 миллиондан зиёд қочқинга ёрдам кўрсатади. Мазкур агентликнинг энг йирик молиялаштирувчиси бўлган АҚШ 2018 йилнинг сентябрида ёрдамини буткул тўхтатиб қўйган эди. Шундан сўнг агентлик фаолиятида моддий қийинчиликлар юзага кела бошлади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кувайт ва Қатарда Франция маҳсулотлари бойкот қилинди

4270 23:05 24.10.2020

Қатар қирувчи самолёт олмоқчи, Исроил бундан норози

916 09:55 12.10.2020

Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди

476 18:15 27.09.2020

Қатар ҳам Араб давлатлари лигасига раислик қилишни истамади

862 13:11 26.09.2020

Афғонистон: тинчлик музокаралари секин бўлса-да, давом этяпти

870 16:10 18.09.2020

Қатар ғазолик оилаларга пул тарқатади

278 11:45 09.09.2020
« Орқага