Янгиликлар

Қатар Форс кўрфазида уруш чиқишидан хавотирда

1029

Қатар парламенти спикери Аҳмад бин Абдуллоҳ ал-Маҳдум унинг мамлакати Форс кўрфазида уруш чиқиши мумкинлигидан хавотирда эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Қатар давлати кўрфазда тарангликнинг кучайганидан чуқур хавотирда. Бунинг ҳарбий низога олиб келишини истамаймиз, чунки дунё мазкур минтақадаги янги қарама-қаршиликни кўтара олмайди. Ҳис-туйғуларни иложи борича тийишга ва ҳарбий аралашувни бошламасликка чақирамиз”, – деди ал-Маҳмуд Евроосий мамлакатлари парламентлари спикерларининг Нур-Султондаги йиғилишида. 

У ҳар қандай ихтилофни мулоқот йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Саудия Арабистонидаги нефть объектларига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди. Ҳужумни Ямандаги ҳусийлар ўз бўйнига олди. Бироқ АҚШ ва Саудия Арабистони мазкур ҳодисада Эронни айблади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистон: тинчлик музокаралари секин бўлса-да, давом этяпти

577 16:10 18.09.2020

Қатар ғазолик оилаларга пул тарқатади

218 11:45 09.09.2020

Халқаро судда Қатарнинг БААга қарши даъвоси кўриб чиқиляпти

547 09:22 01.09.2020

Оқ уй Исроил ва араб дунёсига оид янги сценарийни илгари сурмоқда

1406 21:20 25.08.2020

Қатар танқидга учради. Ишчиларнинг ҳуқуқлари поймол қилиняптими?

349 19:16 25.08.2020

Қатар араб қиролликларининг Эрон бўйича позициясига қўшилмаяпти

485 17:10 14.08.2020
« Орқага