Қатар Ғазодаги гуманитар лойиҳалар учун 20 млн доллар ажратди

19:30 28.01.2019 171

Қатар Ғазо секторида гуманитар лойиҳалар амалга оширилиши учун БМТга 20 миллион доллар ажратди.

«Анадолу» агенлигининг хабар беришича, бу борада тегишли протокол БМТнинг босиб олинган Фаластин ерларида гуманитар ёрдам координатори Жейми МакГолдрик ва Қатарнинг Ғазо секторини қайта тиклаш қўмитаси Муҳаммад Имодий томонидан Шарқий Қуддусда имзоланган.

МакГолдрик мазкур ёрдам Фаластин иқтисодиётини мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим эканини таъкидлади.

Қатар ажратган маблағ ғазоликларни ишга жойлаш ва ўқитиш лойиҳаларига сарфланади. Бу маблағ Қатар томонидан Ғазо учун ажратилган 150 миллион долларнинг бир қисмидир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!