Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар ғазоликларга нақд пул тарқатяпти

490

Қатарнинг Ғазони қайта тиклаш қўмитаси ғазолик 95 минг эҳтиёжманд оилага 100 доллардан тарқатишни бошлади, дея хабар беради The New Arab нашри.  

Қўмита раиси Муҳаммад Амадийнинг айтишича, ушбу пуллар БМТ дастури доирасида тарқатиляпти. “Фаластинликлар молиявий ёрдамни уч юздан зиёд савдо марказлари ва дўконлардан олишади”, – деди у. 

Шунингдек, Муҳаммад Амадий БМТ дастури доирасида иккинчи бор пул тарқатилаётганини ва бу иш давом эттирилишини маълум қилди. 

Қатар кўп йиллардан бери Ғазо аҳолисига ёрдам бериб келади, бундан мақсад Исроил қамалида қолган ушбу ҳудудда гуманитар вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймасликдир. 

Ғазони қайта тиклаш қўмитаси икки ой аввал БМТ билан меморандум имзолади, энди молиявий ёрдамлар халқаро ташкилот орқали амалга оширилади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Qatar Airways Тошкентга парвозларни бошлайди

349 16:30 01.12.2021

Қатарнинг Афғонистондаги элчихонаси АҚШ учун ҳам хизмат кўрсатади

377 16:20 13.11.2021

Буюк Британия Туркиядан дрон сотиб олмоқчи

755 10:05 19.10.2021

Қатарда биринчи марта парламент сайлови бўлиб ўтди

440 10:20 04.10.2021

Қатар ОПЕК сафига қайтмоқчи эмас

387 12:30 22.09.2021
« Орқага