Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатар инқирози қачон тугайди?

1062

Форс кўрфази давлатлари Қатар билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш ва мазкур мамлакатга нисбатан жорий этилган қамални олиб ташлаш бўйича янги ташаббусни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон ал-Тани “Ал-Жазира”га берган интервьюсида маълум қилди. 

“Айни пайтда инқирозни ечиш бўйича янги ташаббус таклиф қилинган, унга нисбатан муносабат яхши ва биз у қандайдир қадамлар ташланишига олиб келишига умид қилмоқдамиз”, – деди вазир.  

Унинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг охирида Саудия Арабистони билан бошланган  мулоқот яхши бораётган эди, бироқ номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолди. Шунингдек, у Қатар мулоқот учун очиқлигини ҳамда қўшнилар билан келишмовчиликка қарамай минтақанинг олти мамлакатини бирлаштирган Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг бирлигига содиқлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, уч йил аввал Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узган ва ушбу мамлакатга нисбатан транспорт қамалини жорий этган эди. Қатар эса айбловларни тан олмаган.  

 

Нега математикада номаълум сон "Х" ҳарфи билан белгиланади?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА Қатар билан алоқаларни тиклади

306 09:00 09.01.2021

Афғонистон: яна портлашлар ва яна қурбонлар

512 09:01 08.01.2021

Қатарнинг Форс кўрфазидаги позицияси мустаҳкамланяпти. Бу нимани англатади? 

940 19:23 07.01.2021

Қатар: “Муаммоларни ҳал қилиш учун вақт керак...”

366 18:40 07.01.2021

Саудия Арабистони Қатар амирини саммитга таклиф қилди. Низо юмшаяптими?

570 14:50 31.12.2020

Шавкат Мирзиёев Қатар амирини табриклади

527 14:05 18.12.2020
« Орқага