Қатар Ироқдаги қайта тиклаш ишларига 1 млрд доллар ажратмоқчи

19:30 11.01.2019 263

Қатар Ироқдаги инфратузилмани қайта тиклаш учун 1 миллиард доллар сармоя ажратишга тайёр. Бу ҳақда Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ироқ президенти Барҳом Солиҳ билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда IslamToday.

Қатар ташқи ишлари вазирлиги баёнотига кўра, учрашувда икки давлат муносабатларини энг аввало иқтисодиёт, савдо-сотиқ, туризм ва инвестиция соҳаларида мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, иқтисодий ва савдо муносабатларини ривожлантириш учун Қатарнинг Ҳамад ва Ироқнинг Умм Қаср портлари ўртасида кемалар қатновини йўлга қўйишга келишиб олинди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!