Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қатар жаҳон чемпионатида нимага эришади?

1852

Футбол кўплаб номақбул амалларни ўз ичига олиши ва уни кўриб вақтни кетказиш яхши эмаслиги барчамиз биламиз. Шу фикрда қолган ҳолда айтишим керакки, Қатардаги жаҳон чемпионати тарихдаги энг йирик даватлараро тадбирларидан бири бўлиши мумкин. Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун дунёнинг турли бурчакларидан 1 миллиондан ортиқ одам Қатарга боради.

Уларнинг кўпчилиги биринчи марта Ислом билан танишадилар ва биринчи марта азонни эшитадилар. Ва бир  ойда кунига 5 марта бу ҳол такрорланади.

Баъзи маълумотларга кўра, Қатар ушбу жаҳон чемпионати учун юзлаб хушовоз  муаззинларни олиб келган. Шунингдек, одамларга Ислом ҳақида маълумот бериш учун 2000 дан зиёд кишиларни тайёрлаб, шаҳарларда қизиққан мухлисларни даъват қилишни йўлга қўйган. Улар қаторида доктор Зокир Найк ҳам борлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Шу қаторда кўплаб жойларга  ҳадислар ёзилган баннерлар ўрнатилган.

Мундиал бошланишидан 2 кун олдин стадионларда алкоголли ичимликлар сотилмаслигини эълон қилишди!

Жамоат жойларида кучли спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Аммо шунга ўхшаш қоида дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида қўлланилади, шунинг учун бу чеклов мухлисларни  унча қизиқтирмади. Кўчада чекиш ҳам мумкин эмас, фақат қатъий белгиланган жойларда рухсат этилади.

Бу хақда матбуот анжуманида ФИФA президенти Жанни Инфантино интервью берди.

“Ушбу жаҳон чемпионатида қабул қилинадиган ҳар бир қарор Қатар ва ФИФAнинг қўшма қароридир. Ҳар бир қарор биргаликда муҳокама қилинади, сўнг қарор қилинади. Қанча ишқибозлар зоналари бўлади, билмайман, эҳтимол, 8 та, 10 та бўлар, лекин катта фан зоналари ташкил қилиниши аниқ”, деди Инфантино.



Шунингдек, у Франция, Испания, Португалия ва Шотландия каби Европанинг йирик давлатларида ҳам футбол стадионларида спиртли ичимликлар ичиш тақиқланганини эътироф қилди ва бу одатий ҳол эканлигини таъкидлади.

Ва бу албатта бир қанча норозиликларга олиб келди. Масалан, кечаги жаҳон чемпионати очилиш ўйинида баъзи мухлислар томонидан "бизга пиво беринг" деган талаблар янгради.

Меҳмонхоналарда штрих-кодлар қўйилган бўлиб, улар ёрдамида Ислом динининг асосий устунлари ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.

Тарихда биринчи бор жаҳон чемпионатида стадионларда масжидлар очилди.

Ҳаром амаллар ва маҳсулотлар рекламаси, камалакранг байроқлар  тақиқланди. 

Бу Ислом динининг қанчалар тинчлик тарафдори эканлигини билдиришининг ажойиб тарғиботи.

Бир қатарлик инсоннинг сўзларига кўра, аллақачон 558 киши Исломни қабул қилган. Аниқ рақамлар фақат Аллоҳга аён. Инша Аллоҳ, Қатарга ташриф буюрганларнинг барчаси Ислом ҳақида маълумотга эга бўлиб, мусулмонлар ҳақида хато фикрларига барҳам берган ҳолда уйларига қайтишади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Унаштирилгач кўришиб юрса бўладими?

2010 09:15 18.01.2023

Aфғонистондаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

492 12:09 06.12.2022

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини чеклади

524 15:50 07.11.2022

Афғонистон: мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

601 11:53 30.09.2022

Россия фуқаролигини олганларнинг чақирув ёшини ошириш таклиф қилинди

752 13:35 26.09.2022
« Орқага