Қатар ТИВ раҳбари Кўрфаз ҳамкорлик кенгашини танқид қилди

21:30 17.12.2018 224

Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон Соний минтақавий ташкилотларни қайта қуриш зарурлигини ва янги принципларга эҳтиёж борлигини билдирди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Навбатдаги «Доҳа форуми»да нутқ сўзлаган Қатар ташқи ишлар вазири Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ҳеч нарсага кучи етмайдиган бир ташкилот эканини айтди ва «Бошқарувда янги принциплардан фойдаланилиш керак», дея таъкидлади.

Қатар ташқи ишлар вазири олдинги даврда Кўрфаз ҳамкорлик кенгашининг чиндан кучли бўлганлигини эслатиб, мавжуд тизимни қайта кўриб чиқилиб, янгидан йўлга қўйилиши кераклигини билдирди.

Айтиб ўтиш жоиз, кенгашнинг навбатдаги саммити шу йилнинг 9 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Риёзда бўлиб ўтди. Саммитга таклиф қилинган Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад Соний унда иштирок этмади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!