Қатар ва Туркия почта хизматлари соҳасида ҳамкорлик қилади

17:30 19.02.2019 185

Қатар Транспорт ва коммуникация вазири Дохада Туркиянинг давлат почта хизмати (ПТТ) раҳбари билан учрашди, дея хабар бермоқда “Анадолу“ агентлиги.

Қатар Транспорт ва коммуникация вазири Саиф Аҳмад ва Туркия почта хизмати (ПТТ) раҳбари Кенан Бўзгейик икки мамлакат ўртасида почта алоқалари соҳасидаги ҳамкорлик ва уни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилишди.

Шунингдек, учрашувда икки давлат ўртасида умумий манфаатларга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2016 йилда Туркия ва Қатар ўртасида хавфсиз почта, электрон ва молиявий хизматлар соҳасида келишув имзоланган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!