Қатар яна бир ташкилотдан чиқиши мумкин

20:30 07.12.2018 384

Қатар Форс кўрфазидаги Араб давлатлари кенгашидан чиқарилиши мумкин. Бунга Қатар раҳбариятининг ҳаракатлари сабаб бўлди, дея Баҳрайн ташқи ишлар вазири Холиб ибн Аҳмад Халифанинг сўзларини келтирмоқда Islam-today.

«Қатар билан келишмовчилик мисли кўрилмаган даражага чиқди, бунақасини илгари кўрмагандик. Мен шунингдек Қатар қай тарзда кенгашга қайтиши мумкинлигини билмайман. Сабаби, у минтақанинг душмани бўлган Эрон билан алоқага эга. Бу ҳолатлардан келиб чиқсак, Қатар кенгашда қолади дея олмаймиз», - деди баҳрайнлик вазир.
 
Эслатиш ўринли, сал илгари Саудия қироли Салмон ибн Абдул Азиз 9 декабрь куни ташкилотнинг Риёзда ўтказиладиган саммити учун Қатар амири Тамим ибн Ҳамадга таклифнома йўллагани маълум бўлганди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!