Қатарлик ишбилармон роҳинжаларга 35 миллион доллар ажратди

19:30 17.04.2019 669

Қатарлик ишбилармон Соний ибн Абдуллоҳ Оли Соний БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссариятига роҳинжа мусулмонлари ва яманлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун 35 миллион доллар хайрия қилди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Чоршанба куни БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссариятининг берган баёнотига кўра, чоршанба куни Шветсариянинг Женева шаҳрида олий коммисар Флиппо Гранди ва Соний ибн Абдуллоҳ ўртасида ушбу масалада битим имзоланган.

Маълумотларга қараганда, ушбу 35 миллион 214 мин 260 доллар комиссарият тарихида алоҳида шахслар томонидан қилинган энг катта хайрия маблағи ҳисобланади.

Баёнот маълум қилинишича, мазкур маблағ комиссариятнинг 2016 йилда бошлаган «Закот дастури» лойиҳаси асосида тақсимланади. Мазкур дастурда хайрия маблағлари йиғлиши ва уларни Ислом асосларига асосан тақсимланиши кўзда тутилган.

Икки томон имзолаган битимда айтилишича, 13 миллион 260 доллар яманлик қочқинларга кўмак беришга сарфланади.

БМТ маълумотларида 22 миллиондан ортиқ  яманлик инсонпарварлик ёрдамларига муҳтожлиги айтилади.

22 миллион 215 минг доллар эса Бангладешдаги лагерларда исиқомат қилаётган роҳинжалар учун сарфланади. Уларнинг сони 450 мингга етади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 25 августидан буён Мьянма ҳукумати ва буддавий экстремистлар Аракан вилоятидаги роҳинжаларга нисбатан геноцид уюштириб келади. Натижада 826 мингга яқин киши қўшни Бангладеш ҳудудига кўчиб ўтган. Уларнинг 60 фоизини болалар ташкил этади. Бу зўравонликларда 9 мингтача роҳинжа ўлдирилган. Сиёсий таҳлилчилар бу ҳолатга мусулмонларни ҳимоя қиладиган мусулмон давлатнинг йўқлигини сабаб қилиб келтирадилар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!