Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатарнинг Афғонистондаги элчихонаси АҚШ учун ҳам хизмат кўрсатади

862

Вашингтон ва Доҳа жума куни Қатарнинг Афғонистондаги элчихонасида АҚШ манфаатлари бўлимини ташкил этиш бўйича келишув имзолади. Бўлим бир қатор консуллик хизматларини кўрсатиш ва АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик муассасалари ҳолатини кузатиб бориш билан шуғулланади. 

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради “Рейтер”.

“Қатар Афғонистондаги элчихонасида муайян консуллик хизматларини кўрсатиш ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги дипломатик объектлари ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун АҚШ Манфаатлари бўлимини ташкил этади”, – деди Блинкен.

31 декабрдан кучга кирадиган янги келишувга кўра, Қатар Афғонистондаги элчихонасининг айрим ходимларини АҚШ Манфаатлари бўлимига ўтказади ҳамда АҚШ Давлат департаменти ва Доҳадаги АҚШ элчихонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Консуллик ёрдами паспорт олиш учун аризаларни қабул қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш учун нотариал хизматлар кўрсатиш, маълумот бериш ва фавқулодда вазиятларда ёрдам беришни ўз ичига олиши мумкин.

Маълумки, Қатар “Толибон” ҳаракати билан яхши алоқаларга эга, толиблар хориждаги ягона офисини айнан Қатар пойтахти Дохада очган. “Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, АҚШ ва Ғарб давлатлари у ердаги элчихоналарини ёпди. 

Қўшма Штатлар бошқа кўплаб давлатлар сингари “Толибон”ни расман тан олгани йўқ. Бироқ қиш яқинлашар экан, кўплаб ҳукуматлар Афғонистондаги гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун фаолроқ ҳаракат қилишлари кераклигини тушуниб етмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мусиқа рисоласи

290 20:20 07.08.2022

Катталар ўрнак бўлса, бола намунали бўлади

430 19:30 07.08.2022

Мактаб формасига сиёсатшунослар фикри

660 18:30 07.08.2022

Афғон (Афғон диёрида қачон тинчлик бўлади?)

460 16:30 07.08.2022

Тавозе билан хорлик орасидаги фарқ

313 14:35 07.08.2022

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

721 13:07 07.08.2022
« Орқага