Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қатарнинг Форс кўрфазидаги позицияси мустаҳкамланяпти. Бу нимани англатади? 

1080

Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгашининг Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 41-саммити Қатарнинг минтақадаги позицияси мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди, дея ёзади Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича эксперт, Туркиянинг Сакаря университети ўқитувчиси Исмоил Нуъмон Телжи. 

Қатар амири Тамим ибн Ҳамод ал-Танийни аэропортда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмоннинг шахсан ўзи кутиб олди. Шаҳзода коронавирус пандемиясига қарамай Қатар амири билан қучоқлашиб кўришди. 

Телжининг фикрича, Муҳаммад ибн Салмоннинг бундай ҳаракати самимий эмас, чунки у Қатар қамалининг бош ташаббускориларидан бири эди. Валиаҳд шаҳзода шунчаки минтақада юзага келган инқирозли вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилди. 

Ал-Танийнинг саммитда иштирок этиши эса уч ярим йил давом этган Қатар қамалининг жиллақурса қоғозда, Саудия Арабистонининг таклифига биноан тугаганидан дарак беради. 

Саудия Арабистони мезбонлик қилган саммитда БАА, Миср ва Баҳрайн давлат раҳбарлари даражасида қатнашмади, бу мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари эса анжуман ишини юзаки ёритган. «Форс кўрфазининг араб давлатлари ўртасидаги инқироз ҳал бўлгандек кўриняпти, холос, аслида минтақанинг бир қатор мамлакатлари Қатарга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириши даргумон», – дейди Телжи.  

Форс кўрфазидаги уч ярим йиллик инқироз минтақа мамлакатларига молиявий, сиёсий ва иқтисодий зарарлар келтирди.  

Исмоил Нуъмон Телжининг фикрича, вазиятни юмшатиш учун айнан ҳозирги вақтнинг танлангани бежиз эмас: иқтисодий ва сиёсий муаммолар сабаб Саудия Арабистони бир қатор масалаларда ўз позициясини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. Саммит якунида имзоланган ҳужжат эса Қатарни минтақавий сиёсатнинг кучли бўғинига айлантиради ва мустақилроқ сиёсат олиб боришига имкон беради. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманда мигрантлар маркази ёниб кетди: қурбонлар бор

49 13:50 08.03.2021

Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилди

153 11:00 08.03.2021

Хитой уйғурлар геноциди ҳақидаги айбловларни рад этди

372 10:30 08.03.2021

Швейцарияда юзни ёпиб юриш тақиқланади 

376 10:00 08.03.2021

Мусулмон таксичи катта миқдордаги пулни эгасига қайтариб берди

661 09:00 08.03.2021

“АҚШ очиқдан-очиқ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашяпти”

741 08:00 08.03.2021
« Орқага