Таҳлил

Қатъий қарор керак

1956

Кўпинча, давлат ислоҳотлари ҳақида гап кетганда уларнинг «аста секинлик, босқичма босқичлик билангина амалга оширса бўлади» деган иддаони эшитамиз. Лекин баъзи қарорларни узил кесил қабул қилиш билан кенг кўламли ижобий самарага эришиш мумкин.

Ана шундай ислоҳот қарорларидан бирига эътиборингизни қаратамиз:

Умумтаълим тизимини батамом марказий ва маҳаллий ҳокимият бошқаруви бўғинидан ажратиб, мактабларни ҳақиқий эгаси бўлмиш таълим ва фақат таълим жараёнларига қолдириш лозим.

Таълим муассасаларни учтагина ижтимоий институтлар тартибга солиши керак: (1) умумтаълим вазирлиги; (2) ота-оналар жамоатчилик кенгашлари; ҳамда (3) ўқитувчиларнинг профессионал жамоатчилиги. Мана шу уч институт бир бирини ўзаро мувозанатда ушлаб турган ҳолда сифатли таълим муҳитини барпо қила олади.

Марказий ва маҳаллий ҳокимиятлар солиқлар ҳисобидан молиялаштириш билан чекланишлари керак. Ҳокимларнинг ўқув жараёнига аралашуви, мураббийлар ва ўқувчиларни текин меҳнатга мажбурлашлари (хоҳ у пахта терими, у хоҳ тозалаш ишлари ёки сайловларда хизматчилик бўлсин) қонунчилик ёки суд ҳукми билан ман этилиши зарур.

Фикримча, ҳозирги таълим вазирида ислоҳотчи салоҳияти ва жонкуярлик руҳи мавжуд. Мактаб директорлари ва ўқитувчилар ҳоким тўраларнинг мардикорларига бўлган ҳолда қандай қилиб вазир ўзининг такомиллаштириш ташаббусларини амалга ошира олади? 

Наҳотки ҳокимлар ўзларининг бесавод, палапартиш бошқарув услубларидан пайдо бўлаётган муаммоларини бечора таълим муассасаларига юклаётганликларини кўрмаймиз? Ҳокимлар мактабларни тинч қўйсинлар энди. Ўқитувчиларга мардикордек муносабатда бўлишлик бас қилишсин.  Ана ўшандагина жамиятда оммавий таълим ўз вазифасин юқори сифатда бажара олади.

Бунинг ижобий натижларини ўн йилликларда эмас, балки яқин 1 – 2 йилда сезиларли даражада кузатиш мумкин бўлади. Шунда ўқитувчилар беъмани ишларга чалғимайдилар. Ўқитувчида ўқув натижаларини текшириш, уларни таҳлил қилиш, ўқув жараёнини яхшилаш, тажриба алмашиш ва малака ошириш каби вазифалари учун вақти ва кучи пайдо бўлади.  Ўқувчилар эса пухта билим олиш ва ҳаётий кўникмалар ҳосил қилиш муҳитига тўлақонли кириша оладилар.

Тизимли ислоҳотларнинг ижобий маънода инқилобий характерини қабул қилиш аллақачон  вақти келган.

Жамшид Муслимов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда таълим беш кунлик тартибга ўтади

563 11:00 12.12.2019

Туркия суриялик ёшларнинг олий таълим олишига ёрдам бермоқда

193 10:00 27.11.2019

Роҳинжа болалари таълим олиш имкониятидан маҳрум. Бунга ким айбдор?

226 16:00 09.10.2019

Сингапурлик муслима 67 ёшида бакалавр бўлди

492 18:35 07.09.2019

Талабалар ётоқхонаси ҳақида

628 15:05 06.09.2019
« Орқага