Янгиликлар

Қаттиқ қор ёғиши Покистон ва Афғонистонда ҳалокатларга сабаб бўлди

898

Покистоннинг турли ҳудудларида сув тошқинлари ва қор кўчкиси туфайли юзга яқин киши ҳалок бўлди. Табиий офат ҳудудларида қидирув-қутқарув операциялари давом этмоқда, дея хабар беради “Евроньюс”

Аҳолига ёрдам кўрсатиш ва уларни хавфсиз жойларга кўчиришга ҳарбийлар ҳам жалб этилди. 

Айниқса Кашмирнинг Покистон қисмида вазият оғир. Қор уюмлари йўлларни тўсиб қолгани сабабли жабрдийдаларнинг олдига етиб бориш қийинлашган. Ҳудудда икки юзга яқин уй ва тижорий бинолар бузилиб кетган. Бу ерга икки мингта чодир, бир мингта адёл ва ўн икки тонна озиқ-овқат жўнатилди. 

Шунга ўхшаш ҳолат қўшни Афғонистонда ҳам кузатиляпти. Ҳирот ва Қандаҳор вилоятларида қорни кўта олмаган томлар камида 16 кишини босиб қолган. Қандаҳорда камида юзта уйни сел олди, тўрт минг кишини бошқа жойга кўчиришга тўғри келди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арафот тоғида тошлар юзасига ёзиб кетувчилар пайдо бўлган

1288 17:15 21.02.2020

Эрдоған Ливиядаги уруш учун Россияни айблади

2364 08:48 18.02.2020

Контрразведка ва ташқи разведкага оид қонунлар ишлаб чиқилади

374 20:40 12.02.2020

Имрон Хон Ғарбдаги исломофобия учун мусулмонларни айблади

1041 17:07 05.02.2020

“Ислом фақатгина ибодат дини эмас!”

2115 08:40 05.02.2020

Покистон суди 42 нафар христианни оқлади. Нима учун?

757 11:40 30.01.2020
« Орқага