Қайғурманг! Одамларнинг ишларини тафтиш қилманг!

09:00 06.02.2019 523

Одамлар сизга зарар ҳам, фойда ҳам, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам, қайта тирилиш ҳам, савоб ва жазо ҳам беришга қодир эмаслар.

Шеър:
Доим бошқаларни пойлаб яшаган
Бир умр ғам чекиб ўтиб кетади.
Мард эрур ҳамиша хотиржам бўлган,
Мақсадига тезу осон етади.

Ниҳоят, қанчалар бўлса-да узун,
Бизни нурли тонгга элтар қаро тун.
Инсон чиқар бир кун ёруғликларга,
Мусибатга бардош қилгани учун.

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Биз жуда тўкин-сочин ҳаётда яшаяпмиз, агар биздаги бу шароитларни ўтган подшоҳлар кўрсалар эди, албатта, биз билан талашган бўлар эдилар”.

Ҳакимлар айтадилар: “Гоҳида инсон қалбида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони зикр қилиш, У Зот билан ҳамроҳ бўлишдан суюнган ҳолда куйлаб-рақс тушиш ҳолатлари содир бўлади”.

“...Сўнгра улар (билан мўминлар) ўртасида дарвозали бир девор урилади, унинг ичида раҳмат (жаннат), ташқарисида эса азоб (дўзах) бўлур” ("Ҳадид" сураси, 13-оят).

Донишмандлар дерлар: “Аллоҳ таолони йўқотган кимса яна нимани ҳам топиши мумкин?! У Зотни топган кимса эса яна нимани йўқотиши мумкин?! Бу икки иш ҳеч қачон баробар бўлмас! Ким Аллоҳни топса, барча нарсани топибди. Ким Аллоҳ азза ва жаллани йўқотса, барча нарсани йўқотибди”.

“Ўкинма” китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!